04 December 2012
05:17 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Миллий телерадиокомпаниянинг Хоразм вилоят бўлими рахбари Ботир Султонов бесоқолбоз чиқди
Бундан икки кун аввал Хоразм вилоят МХХ томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят бўлими рахбари Ботир Султонов ўз хонасида бесоқолбозликда айбланиб қўлга олинди. Маълумотларга кўра Ботир Султонов бухгалтерия бўлимида ишлаётган ходимлардан бирини доимо хонасига таклиф қилган ва ўз эҳтиёжини қондириш мақсадида уни ўзи билан бирга бўлишга ундаган. Гувоҳларнинг фикрига кўра,бу ҳолат кўп марта такрорланган сўнг бухгалтерия ходими МХХга хабар берган.

Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят кодекси" кўра бесоқолбозликда айбланган шахсга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосини қўллаш мумкин бўлади. Султоновга нисбатан ўз мансабини суистеъмол қилиш айби ҳам қўлланилиши мумкин. Чунки у доимий равишда ўз қўли остидаги ходимни ўзи хоҳламаган ишга мажбурлаб келганлиги айтилмоқда. Муҳими шундаки, Султоновнинг бундай қизиқишларини у "Ёшлар" телерадиоканали директори ўринбосари бўлиб ишлаб юрган кезлардаёқ ҳамма, ҳаттоки, ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаев ҳам биларди.

Телеканал директори Хайрулла Нуриддиновнинг бундай кишиларга мойиллиги ҳам бор. Унинг қўл остида ишлаган кўплаб ходимлар, жумладан, Ойбек Алиев, Бобур Комилов, Турабек Тураев каби журналистлар ҳам айнан эркак жинсли кишилар билан қўшилишни маъқул кўрганлар. Нуриддинов эса уларни доимо қўллаб қувватлаб келган. Кузатувчилар Ботир Султоновнинг шу пайтга қадар компания раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланиб, айнан шу дамда пистирмага тушишига шубҳа билан қарашмоқда.

Бу воқе ишдан кетишга тайёргарлик кўраётган компания раиси Алишер Хаджаевга нисбатан ишлатилаётган навбатдаги зарба бўлиши ҳам мумкин. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Бу воқеа Алишер Хўжаевга нисбатан ишлатилаётган навбатдаги зарбами ёки йўқлиги бизни қизиқтирмайди. Чунки, бу воқеа – Ўзбекистон нафақат иқтисодий, балки, маънавий жиҳатдан ҳам чўкаётганининг кўрсатгичидир. Қолаверса, бизнинг ўқувчилар билишадики, бу телерадиокомпанияга қарши исён қилган Малоҳат Эшонқулова (башараси расмда) ва Саодат Амоновалар ҳам охир-оқибатда оддий ҳаромий бўлиб чиқишганди. Шундай экан, Алишер Хўжаеев, Хайрулла Нуриддинов, Ботир Султонов, Ойбек Алиев, Бобур Комилов, Турабек Тураев, Малоҳат Эшонқулова, Саодат Амоновларни алоҳида-алоҳида эмас, Ислом Карим раҳанамолигида шу аҳволга тушган ўзбек жамиятини даволаш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону