13 October 2004
03:00 - 17:00 - Бухорода яна бир суд жараёни тугади
17:00 - Бухорода яна бир суд жараёни тугади

Бахордаги Тошкент ва Бухоро портлашларига алокадорликда айбланаётганлар устидан Бухоро вилоят жиноий ишлар судида бир ойдан узок давом этган суд жараёни, хукук химоячиларининг хабарига кўра, кеча тугаган. Суд Ўзбекистон Жиноят кодексининг хозиргача бошка судларда шу тахлитдаги ишларга кўлланилган моддалари билан 16 эркак ва 8 аёлга 15 йилдан 18 йилгача озодликдан махрум этиш тўгрисида хукм чикарди. Хукмда судланувчиларга бундай «енгил» жазо берилишига айбланувчиларнинг ўз айбларига икрор бўлиб, кечирим сўраганликлари асос килиб кўрсатилган.

Суд хукмида яна айтилишича, Ромитандаги портлашдан сўнг вокеа жойидан ўк отар куроллар, шахидлар белбоги каби ашёвий далиллар топилган. Судланувчиларнинг кўплари хорижий давлатларда тайёргарлик кўриб келиб, портловчи моддалар тайёрлаш билан шугулланганлар.

Суд жараёни кучли хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда ўтди. Кўпгина судланувчиларнинг якинлари ва хукук химоячилари суд залига киритилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону