01 December 2012
07:09 -
Нью-Йорк фондлар бозори билан Барак Обаманинг кураши давом этмоқда, Dow Jones индексини тушуролмадилар

Ўтган ҳафтанинг сўнги кунида фондлар бозори бекилганда Dow Jones 13010 га чиққанди. Бу ҳафтанинг охирги иш куни, яъни кеча, Dow Jones 13026 да тўхтади. Яъни, рамзий бўлса ҳам 16 поғанали ўсиш бор.
Хуллас, ҳафта ичидаги зиг-загларга қарамасдан, Dow Jones психологик 13 минглик маррадан юқорида қолди. Фондлар бозорининг Барак Обама билан кураши давом этади.