01 December 2012
06:47 -
Тошкентда яшаш, ҳар ҳолда, арзонроқ экан... (!??)
“Даракачи” газетасининг Марказий Осиё Бизнес-жамиятига таяниб ёзишича, минтақадаги давлат пойтахтлари орасида Тошкентда яшаш нисбатан арзонга тушаркан. Масалан, бир хонали квартирани бир ойга ижарага олиш Ашхабод марказида - $350, Остонада - $1250, Бишкекда - $335, Душанбеда $375 ва Тошкентда - $175 туради. Стандарт квартира учун (85кв.м. майдон) коммунал тўловлари, жумладан электр энергияси, газ, сувга Олмотада ойига $95, Ашхабодда - $7, Бишкекда - $37,5, Душанбеда $36,25 ва Тошкентда $12 тўлаш керак бўлади.
Дунёда, жумладан, Марказий Осиёда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, Марказий Осиё Бизнес-жамияти бу маълумотларни қаердан олди, уларга ишонса бўладими, деган савол қўйишга ҳаққимиз бор. Шундай саволни қўйсак ва киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, демак, одамларнинг даромади бўйича, Қозоғистон, Туркманистон, Озорбайжон, Белорусия давлатларидан 6-10 баравар орқада эканлигимизни эсласак, бизда ижара ҳақлари ва коммунал тўловларнинг озлиги - бошқалардан даромад бўйича жуда орқада эканлигимздан келиб чиқишини сезамиз. Яъни, мақтанадиган жойимиз йўқ.
Аммо, “Даракачи” газетасининг ойлик иш ҳақи бўйича берган рақамлари шубҳали. Қаранг, бу газетага кўра, ойлик иш ҳақлари Душанбеда $138, Ашхабодда $200 ва Тошкентда $250, Олма- Отада $655 атрофида эмиш.
Ваҳоланки, “Ҳаракат” агентлиги шу йил 7 августда МДҲнинг Давлатлараро Статистика Комитетининг 2011 йил натижалари бўйича тарқатган маълумотларга асосланиб, МДҲ пойтахтлари ичида энг кўп ўртача ойлик Москвада бўлса ($1354), энг ками Тошкентда ($120) эканлигини хабар қилган эди.
Мана, бошқа пойтахтларнинг кўрсатгичлари:
Остана - $827
Боку – $596
Бишкек - $285
Душанбе - $150
МДҲнинг Давлатлараро Статистика Комитети бор экан, қандайдир Марказий Осиё Бизнес-жамиятининг маълумотларига ишониш ножиддийлик эмасми?
Демак, ҳар қанақасига қараманг, Ўзбекистон аҳолисининг аҳволи ғариб. Ислом Карим раҳнамолигида Тошкентимиз Душанбедан ҳам орқада қолибди
Ўзбекистондаги ойликлар билан квартираларни Остонадаги нархга ижарага бераман деган аҳмоқ топилса эди, у умуман ҳеч нарсасиз қоларди. Аслида, “Даракачи”нинг ижарага оид келтирган рақамлари қашшоқлигимизнинг кўрсатгичидир.
Агар Ислом Карим раҳнамолигида иқтисодимиз чўкаётганини кўрсатувчи шундай рақамларни эълон қилиш бизда мумкин бўлса, демак, бизда цензура ҳам йўқ бўлган. Яшасин цензурасиз матбуот!!!