30 November 2012
06:12 -
“Эзгулик” раҳбари Европа Иттифоқи комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон билан учрашди (“Эзгулик” жамиятнининг пресс-релизи, №38, 29.11.2012)
Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича Олий Комиссари, ЕИ комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор, ЕИнинг ЎЗбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жюстен Норбер фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. 5 нафар фуқаролик жамияти вакили орасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳам бор эди.
“Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова учрашувнинг деярли асосий қисмида сиёсий ҳуқуқларнинг устиворлиги, унинг бугунги Ўзбекистонда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эътиборни қаратди. Хусусан, у мухолифатдаги “Бирлик” Партиясининг 2003 йилдан бери Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишга уринаётгани, бугунга келиб сиёсий мухолифатнинг тан олинишигина юзага келган ижтимоий-сиёсий бўҳронларни бартараф этиш чораси эканини таъкидлади.
“Мен инсон ҳуқуқлари бузилишининг объектив ва субъектив сабаби сифатида мамлакатда реал сиёсий мухолифатнинг мавжуд эмаслигида кўраман. Албатта, демократик мухолифат мавжуд жамиятларда ҳам инсон ҳуқуқлари камстилиши мумкин, аммо мухолифат бор жойда инсон ҳуқуқларнинг бузилиши Ўзбекистондаги каби систематик бўлмайди, бўлолмайди” деди Васила Иноятова.
Жамият раҳбарининг таъкидича, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери сиёсий қарашлари ўзгача шахслар камситилиб, таъқиб қилиб келинди. Афсуски, бугунга келиб, Мурод Жўраев, Исроил Холдоров, Мамадали Маҳмудов сингари мухолифатчиларнининг қамоқдаги тақдири демократик ҳамжамиятнинг диққатини етарлича ўзига тортмаяпти. Чунки инсон ҳуқуқларининг систематик бузилиши жаҳон ҳамжамиятнинг вазиятга нисбатан муносабатини бироз мўътадиллаштириб, ҳафсаласиз қилиб қўйди. Инсон ҳуқуқлари масаласи демократик Ғарб билан сиёсий интеграция ва хавфсизлик масаласидаги муросасозлик соясида қолиб кетмоқда.
ЕИ мулозими Кэтрин Эштон Васила Иноятова мисолида “Эзгулик”чилар фаолиятига юқори баҳо бериб, ўзининг ҳам ана шу йўлни босиб ўтгани, инсон ҳуқуқлари масаласи билан узоқ ва давомли шуғуллангани, бу йўлга кирган одамнинг ортга йўли йўқлигини таъкидлади. “Мен яқин орада ҳамкасабам, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашаман ва унга ҳам айтган фикларингизни, мухолифатни рўйхатга олиш борасидаги илтимосингизни унга ҳам етказаман” деди Кэтрин Эштон.
Шунингдек, Васила Иноятова учрашувда мамлакатдаги диний эркинликлар вазияти, суд-ҳуқуқ тизими ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа масалаларни ўртага ташлади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати