30 November 2012
04:04 -
Дунёнинг таъсирли мусулмонлари рўйхати бор экан, Ўзбекистон муфтиси унга кирибди
2009 йилдан бери дунёнинг 500 кишилик таъсири кучли мусулмонлаларининг рўйхати Оммондаги Ислом Стратегик Тадқиқиотлари Қироллик Маркази тарафидан тузилар экан.
Бу йилги рўйхатнинг бошига Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдул Азиз, иккинчи ўринга Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон, учинчи ўринга Морокко қироли Мухаммед IV қўйилгани Сa-news агентлиги тарафидан хабар қилинди. Бу рўйхатга Ўзбекистон муфтиси Усмонхон Алимов ҳам киритилибди. Унинг нечинчи ўринда тургани айтилмайди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, атеистик ҳукуматга сидқидилдан хизмат қилаётгани учун рўйхатга киритилган бўлса керак.
Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги бу рўйхатда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам борлигини билдирди. Унинг ҳам ўрни айтилмаган. Ҳар ҳолда 5-чи юзталикда бўлса керак.