24 November 2012
02:32 - Ниҳоят, Ўзбекистонда милиция фаолияти қонунлаштирилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати бугун тарқатган хабарга кўра, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Янги қонун лойиҳаси тегишли вазирликлар ва идоралар муҳокамасидан ўтган, эндиликда Вазирлик Маҳкамасидан ҳам хулосалар олинади. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, шу пайтга қадар милиция фаолияти тўғрисидаги муваққат низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ана шу қонун моҳиятида ўз аксини топади. 20 йилдан бери қонунсиз ишлаб келган чорак миллонли миршаблар армияси фаолияти қонунлашади.

Мазкур қонун лойиҳаси га оид хабарга мунсоабат билдирган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари қонун лойиҳасининг матбуотда эълон қилиниши ва жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилиши зарурлигини таъкидади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону