23 November 2012
23:44 - Россия қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахсни экстрадация қилмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 3 йил аввал халқаро қидирув эълон қилинган Икромжон Мамажонов ҳозирда Россияда тутиб турилибди ва у Ўзбекистонга экстрадация қилинади. “Ислом жиҳоди иттифоқи” номли қуролли гуруҳини тузишда ва терроризмда айбланаётган бу шахснинг Ўзбекистонга топширилиши ҳақида “Новости” агентлиги хабар қилди.

Мамажонов шу йилнинг 13 июнь куни Россия Ички ишлар вазирлиги Оренбург вилояти бошқармаси ва Федерал Хавфсизлик Хизматининг маҳаллий бўлими ходимлари томонидан Оренбург станциясида қўлга олинган. "Россия Бош прокуратураси томонидан Ураль транспорт прокуратураси материаллари асосида терроризм ва уюшган қуролли гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланаётган Ўзбекистон Республикаси Фуқаросини топшириш ҳақида қарор қабул қилинди”, - дейилади “Новости” агентлигининг хабарида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону