22 November 2012
20:22 -
Турк Дунёсининг буюк фарзанди Турон Ёзғон вафот этди
Бугун саҳарда Истанбулдаги уйида “Турк Дунёси Тадқиқотлари Вақфи”нинг асосчиси ва раиси профессор Турон Ёзғон оламдан ўтди.
“Турк дунёси” тушунчасини биринчи бўлиб ишлатишга бошлаган инсон деб ҳисобланадиган Турон Ёзғон бутун ҳаётини Турк дунёсига атади, Турк дунёси учун яшади ва курашди. Ҳаётининг сўнги дақиқаларида ҳам Турк дунёсини ўйлаганига шубҳа йўқ.
1938 йили Туркиянинг Испарта вилоятида туғилган Турон Ёзғон, 1959 йили Истанбул Университетининг Иқтисод факультетини битирди, ўз соҳасида профессор даражасигача етиб борди. Аммо, ёшлик йилларидан бугунга қадар “Турк дунёси” ғояси билан, дунё туркларини бирлаштириш ҳаёли билан яшади. 1980 йили “Турк Дунёси Тадқиқотлари Вақфи”га, кейин “Турк Дунёси” журналига асос солди ва умрининг охиригача уларга раҳбарлик қилди. 2000 йили Истанбул Университетидаги профессорлик вазифасидан истеъфога чиқиб, фақат вақф ишлари билан машғул бўлди.
“Бирлик” халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат 1993-1998 йиллари Истанбуда яшаганда асосий вақтини “Турк Дунёси Тадқиқотлари Вақфи”да ўтказарди. Айнан ўша йиллари Турон Ёзғон ва Абдураҳим Пўлат яқин сафдош-дўстларга айландилар. “Ҳаракат” журналининг илк сонлари шу вақфнинг имкониятлари ёрдамида тайёрланган.
Турон Ёзғон Ўзбекистоннинг Турк дунёсидаги ролини жуда яхши тушунарди, деб эслайди Абдураҳим Пўлат. Аммо, у Ўзбекистонга янглишмасам бир марта сафар қилиш имкониятига эга бўлган. 1990 йили у бир гуруҳ туркиялик турончи зиёлилар билан махсус учоқда Боку орқали Тошкентга келаётганда, Ислом Каримнинг буйруғи билан уларнинг учоғи Самарқандга қўндирилган ва меҳмонларга Тошкентга келишга рухсат берилмаган. Абдураҳим Пўлат бир қатор бирликчилар билан Самарқандга бориб уларни зиёрат қилган, ўша ерда Турон Ёзғон ва Туркиядаги ўзбек диаспорасининг лидери Аҳат Андижон билан танишган.
Буюк инсон Турон Ёзғонни Оллоҳ раҳмат айласин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения