22 November 2012
13:11 -
КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа: Ўзбекистан миллий хавфсизлик масалаларини КХШТсиз ҳал этолмайди
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Бош котиби Николай Бордюжанинг РИА “Новости” агентлиги, “Московские новости” газетаси ва “Россия в глобальной политике” журналларига интервью беришдан мақсади – сарлавҳадаги сўзларни айтиш бўлгани шубҳасиздир. Қолаверса, кеча эълон қилинган каттагина интервьюда бундан бошқа янги гап, янги фикр йўқ. Ҳаммаси авваллари ҳам кўп марта айтилган гаплар, фикрлар.
Аввалдан эълон қилингани каби, бир ойдан кейин Москвада ўтказиладиган КХШТнинг навбатдаги саммитида Ўзбекистоннинг бу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб туриш масааласи ҳам тилга олинади. Кўринишидан, Ўзбекистоннинг аризасини эътиборга олиш ҳақида қарор қабул қилинади.
КХШТ кўп йўналишларда манфаатлари бир-бирига уйғун бўлмаган мамлакатларнинг қоғоздагина бор бўлган уюшмасидан. Унинг қоғоздалигини сабаби ҳам айнан умумий манфаатлар йўқлиги бўлса керак. Тўғри, уларнинг бир умумий манфаати, тўғрироғи, умумий ташқи хавфи борлиги ҳаммага маълум. Бу хавф – НАТО кучлари Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин Толибоннинг Афғонистонда янгидан ҳокимиятга келиш хавфи эди. Агар Толибон янгидан ҳокимиятга келса, бутун Марказий Осиё ва Россия ислом терроризми билан юзма-юз қолиши шубҳасиздир.
Аммо, ҳозир кўриниб турганидек, АҚШ 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистондан чиқиб кетмоқчи эмас. Демак, ислом терроризми хавфи йўқ, Ўзбекистонга эса КХШТнинг кераги йўқ.
Шундай бўлса ҳам, Ислом Карим энг камида ўз хўжайини Владимир Путинни ранжитмаслик учун КХШТда қолаверса бўларди-ку, нимага қолмади?
Бу саволга жавоб бериш учун қуйидагиларни билиш керак.
Маълумки, Ўзбекистон аввал Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига (ЕИХ) ҳам кирмоқчи бўлди, кейин бу мақсаддан воз кечди. Бу Ислом Каримнинг инжиқлиги эмасди. Гап шундаки, Ўзбекистон ЕИХга ёки унинг асосида яратилаётган Евросиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕИИ) кирмоқчи бўлса, ҳамма қонунларини бу ташкилотларининг қонунларига мослаштириши, лўнда қилиб айтсак, бозор иқтисодига ўтиши керак бўларди. Ўзбекистон тўла қонли бозор иқтисодига ўтмоқчи ҳам эмас. Қолаверса, Ислом Карим маъмурий-буйруқбозлик системасидан бошқа нарсани билмайдигана эмас, бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, Ўзбекистон ҳозир ЕИХ ёки ЕИИ каби структураларга принцип ўлароқ киролмайди.
Яна маълум бўлган нарса шундан иборатки, Ўзбекистон киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Белорусиядан 5, Қозоғистондан 8, Россиядан тахминан 15 баравар орқада. Фақат Қирғизистон ва Тожикистон билан тахминан бир хил даражадамиз. Яъни, Ислом Карим раҳнамолигида иқтисоди чўкаётган қашшоқ мамлакатмиз. Ана энди кўз олдингизга келтираверинг, иқтисодий аҳволимиз шундай экан, қуролли кучларимизнинг аҳволи қанақа?
Агар ЕХШТда қолсак ва унинг доирасида ўтказилаётган турли ҳарбий машғулотларда иштирок этсак, армиямиз Тожикистон ва Қирғизистон даражасида эканлиги кўриниб қоладику. Ислом Карим шарманда бўлмаслик учунгина КХШТдан четда турмоқчи. Тахмин қилиш қийин эмаску, у Путинга буни тушунтирган ва КХШТдан чиқиб туришга рухсат олган. Путин 30 миллионли Ўзбекистонни боқолмайди, унинг иқтсодини кўтариб беролмайди, шу сабабли, ўз вассалининг илтимосини қабул қилган.
Николай Бордюжа ўз интервьюсида Путиннинг топшириғини бажариб, Ислом Каримга асл ўрнини эслатиб қўйди, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения