13 November 2012
00:39 -
Ўзбекистонда трансплантация легаллашиши мумкин
Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров маълум қилди. «XXI аср» газетасининг ёзишича, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси инсон аъзоларини кўчириб ўтказишни (трансплантация) назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Тошкентда кардиохирургия янги мажмуаси очилди. Бу ерда юракни кўчириб ўтказиш учун шароит мавжуд. Эндиликда масалани фақатгина ҳуқуқий томонларини ҳал этиш қолди холос», — дейди Худоёров.
“Ҳаракат” агентлиги шу йилнинг август ойида Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган кўкрак хирургияси маракази қошида замонавий кардио комплекс очилгани ҳақида хабар берганди. Вазир ўринбосарининг таъкидича, қонун кучга кирса, амалиётлар ана шу муассасада олиб борилади.
Оммавий ахборот воситаларида ўтган йили собиқ Соғлиқни сақлаш вазири, малакали кардио хирург Феруз Назиров томонидан Тошкентда илк марта юрак кўчириб ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди. Демак, трансплатация амалиёти Ўзбекистонда ноқонуний бўлса-да синовдан ўтган, шу боисдан ҳам хабаримизни трансплатацияни легаллаштириш деб номладик.