07 November 2012
23:39 -
Шароф Рашидовни маҳаллий матбуот эсламади
Кеча, 6 ноябрда мамлакатимизни сал кам 24 йил бошқарган давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг таваллудига 95 йил тўлди. 85 йиллик юбилейи, яъни 2002 йилга қадар номи матбуотда онда-сонда учраб турган фаолияти зиддиятли бу шахснинг исми-шарифи қарийб 10 йилдан бери расмий матбуотда тилга олинмайди. Боиси 85 йиллик юбилейида фақатгина ош тортиб, хотирлашга шахсан Ислом Карим томонидан рухсат берилган бу одамнинг номи кейинчалик “унутилди”. Унинг номи ўзи туғилиб ўсган туман ва бир қанча кўчалардан олиб ташланди.
Қизи Сайёра Рашидова, куёви Абдулазиз Комилов мавжуд режимга садоқат билан хизмат қилиб келаётганига қарамай Ислом Карим назарида советлар хизматчиси бўлган бу шахснинг номи мустқиллик даврида тилга олиниши керак эмас. Ваҳоланки, Ислом Каримнинг ўзи Шароф Рашидов замонидаги Совет режими фаолиятининг давомчисидир.
Шароф Рашидовни яқиндан билган кишилар эса уни қолоқ аграр ўлка бўлган мамлакатни ривожлантирган, тийнатида миллий руҳ яширинган шахс, деб ҳисоблашади.