08 November 2012
00:21 -
Қашқадарёда ҳашарчилар ва маҳаллий ўсмирлар ўртасида жанжал чиқди
Кечикиб олинган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ғафур Ғулом жамоа хўжалигида Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан иборат пахта теримига жалб қилинган ҳашарчилар ва маҳаллий ўсмирлар ўртасида жанжал чиқди. Вазирлик ҳашарчилари маҳаллий қизларга тегажоқлик қилишган, ҳатто айримларининг ахлоқсизлиги вазирлик раҳбариятигача етиб келган. Бу ҳол маҳаллий ўсмирларнинг асабларини жунбушга келтириб, 30 нафар ҳашарчини 100 дан ортиқ маҳаллий ўсмирлар калтаклашган.
Тарафлар тан жароҳати олишди, фавқулодда вазиятга тайёр бўлмаган ҳашарчилар кўпроқ талофат кўрди. Бу иш Қашқадарё вилояти ИИБда кўрилмоқда, дейди маҳаллий мухбирларимиз. Ҳашарчилар қишлоқдаги маҳаллий коллеж спорт залида кун кечиришмоқда.
Бу каби можаро Қашқадарёнинг Нишон туманида ҳам содир бўлган ҳамда 25 нафар ўсмир ҳибсга олингани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения