29 October 2012
21:04 -
Нью-Йорк ва Вашингтон ваҳима ичида, бунга асос борми?
Табиий, бор. Асос – 6 ноябрда бўладиган президент сайловлари. Табиий, бу ҳазил, аммо ҳар қандай ҳазилнинг тагида зилдан ташқари ҳақиқат ҳам бор.
АҚШнинг шарқий қирғоқларига Атлантик океандан Сэнди деб ном берилган бўрон келаётгани ҳам ҳақиқат. Бу хусусда аҳолини Президент Обаманинг ўзи огоҳлантиргани ҳам ҳақиқат. Давлатнинг муассалаларида бугун иш, мактабларда ўқиш бўлмаслиги ҳам ҳақиқат. Нью-Йоркда жамоат транспорти ишламаётгани, 375 минг одам эвакуация қилинганидан ташқари, Фондлар бозори ҳам бугун ишламаслигини эълон қилгани ҳам ҳақиқат.
Албатта, Сэнди катта талофатларга йўл очиши мумкин. Уларнинг олдини олиш учун ҳукумат қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда ва қилади. Ҳамма нарса қилинишига қарамасдан талофат бўлиши мумкин. Бўронни қўйиб туринг, қаттиқроқ шамол таги чириброқ қолган дарахтни йиқитиб, дархат биронта одамнинг ёки ичида одамлар бор бўлган автомомбилнинг устига тушиши натижасида ҳалокатлар бўлган ҳақида доим хабарлар бўлиб туради.
Аммо, худо кўрсатмасин, шундай дарахт қулаши бугун бўлсами, президентликка мухолифатдан номзод бўлган Митт Ромнига жон киради. Ҳамма айб мавжуд ҳукуматга, унинг раҳбари – президентликка бошқа номзод Барак Обамага қўйилади. Турли сўровномаларнинг натижаларига кўра, икки номзоднинг шанси бир-бирига жуда яқинлигини ҳисобга олсак, кутилмаган бир ўлим сайлов натижасига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Ваҳиманинг асоси шунда.
Умид қиламизки, Сэнди сайлов натижаларига таъсир кўрсатомлайди, тўғрироғи, таъсир кўрсатоладиган даражада ҳалокатларга сабаб бўлолмайди. Бу киноя эмас, чин кўнгилдан айтилаётган гап. Чунки, ҳар бир ҳалокат исталмаган воқеадир.