29 October 2012
20:37 -
Украинада сайлов протоколларининг ярми санаб чиқилди, мухолифатнинг иши чатоқроқ
Марказий Сайлов Комиссиясининг соат сайин эълон қилиб турган натижаларининг ҳозиргина эълон қилинган охиргисига кўра, сайлов протоколларининг 50,67% санаб чиқилган. Парламентга кириш эҳтимоллиги аниқ бўлиб қолаётган партия ёки блокларнинг олган овозлари қуйидагича:
Регионлар Партияси - 35,02%
"Баткившчина" - 21,99%
Коммунистик Партия - 14,89%
"УДАР" - 12,87%
“Озодлик” - 8,34%
Қолган партиялар 5 фоизлик тўсиқдан ўтолмалиги аниқ бўлди. Масалан, Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” Партияси 0,94% овоз олган.
Регионлар Партияси экзит-полларнинг энг юксак натижасидан ҳам кўп овоз олгани мухолифат учун сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилишга асос беради. Лекин, натижа улар учун яхши эмаслиги очиқча кўриниб турибди.
Регионаллар билан коммунистлар парламентда кўпчилик бўладиганга ўхшамоқда. Буни сезган “Озодлик” партиясининг “зукко” раҳбарлари Регионаллар билан бирга бўлишлари ҳам мумкинлиги ҳақида сигналлар бера бошладилар.