11 February 2008
04:00 -
23:00 - Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларни озод қилиш борасида мавҳумлик бор - Ўзиникига қайишмаган, ўзганикига раҳм қиладими?
23:00 - Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларни озод қилиш борасида мавҳумлик бор

Шу кунларда ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларининг озод қилинаётгани билан боғлиқ хабарлар оқими кўпаймоқда. ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш бошқармаси мутасаддилари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зомин тумани бўлими раиси Улуғбек Каттабековнинг 2 февралдаёқ озод қилинганини айтишди. Аммо унинг ростданам озод қилингани-ю, уйига келгани ҳақидаги хабар амалда тасдиғини топгани йўқ. Шу боисдан ҳам жамият фаоллари бу ҳақда маълумот тарқатишдан тийилиб туришибди.

Жамоатчилик орасида таниқли мухолифатчи Мурод Жўраевнинг озод қилиниши билан боғлиқ гап-сўзлар кўпаймоқда. Хусусан, Ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” дастури орқали 18 январь куни намойиш этилган лавҳада Амнистия комиссияси у билан суҳбатлашаётгани кўрсатилди. Умумий кадрда кўринган Мурод Жўраевнинг олдида ҳарбий кийимдаги бир неча зобит у билан суҳбатлашаётган эди. Мазкур намойиш мухолифатчи хонадонида унинг озод қилинишига умидлар уйғотди.

Шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Жиззах вилояти бўлими фаоли Мамаражаб Назаровнинг озод қилиниши ҳақида ҳам маълумотлар бор. Аммо Ўзбекистон шароитида маҳбус токи уйга келмас экан, унинг озодлиги ҳақида гапириш мумкин эмаслигини ҳисобга олсак, бу ҳақда сўзлашга шошмай турган маъқул, дейди мухбиримиз.

Ўзиникига қайишмаган, ўзганикига раҳм қиладими?

Бугун қатор оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳибсхонасида сақланаётган Россия фуқароси Валерий Парижер очлик эълон қилган. У бу ҳаракатини ўрис мулозимлари, Ўзбекистон Бош прокурорлиги ва миршаббошига йўлланган мактубида унга нисбатан адолатсизлик қилинаётгани билан изоҳлайди. Парижер 2000 йилда Тошкент лак-бўёқ заводида маъсул лавозимда ишлаган ва иқтисодий жиноят қилганликда айбланиб, қамалган. Режимбошининг авфномасидан умид қилиб яшаган маҳбус энди жазонинг қолган қисмини ўз юртида ўташни илтимос қилаётир.

Унинг бу хилдаги мактуби катта тираждаги “Труд” ва “Совершенно секретно” нашрларида ҳам босилганди. Аммо на ўрис мулозимлари, на Ўзбекистон маъмурияти бунга эътибор берди. Қайтанга бу мусофир қамоқхонада ҳаққини талаб қилгани учун қийноқларга солинди, хўрликларга дучор қилинди, дейди мухбиримиз. Экстрадация қилишни ўтинаётган маҳбус бу юртда ўзгалар тугул, ўзникига ҳам мурувват йўқлигини наҳотки тушунмаса?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону