20:00 - Исми очиқланишини истамаган ҳомий: “Бирлик”нинг маҳоратига қойил қолдим 19:00 - Абдураҳим Пўлат: Биринчи политтехнологияларни ўзбеклар яратган, “Бирлик” уларни ривожлантирмо - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 20:00 - Исми очиқланишини истамаган ҳомий: “Бирлик”нинг маҳоратига қойил қолдим 19:00 - Абдураҳим Пўлат: Биринчи политтехнологияларни ўзбеклар яратган, “Бирлик” уларни ривожлантирмо - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

10 February 2008
04:00 -
20:00 - Исми очиқланишини истамаган ҳомий: “Бирлик”нинг маҳоратига қойил қолдим 19:00 - Абдураҳим Пўлат: Биринчи политтехнологияларни ўзбеклар яратган, “Бирлик” уларни ривожлантирмо
20:00 - Исми очиқланишини истамаган ҳомий: “Бирлик”нинг маҳоратига қойил қолдим

Сайтимиз ўқувчилари билишадики, “Ҳаракат” журналини чиқариш ва “Бирлик” Партиясининг фаолиятини молиявий қўллаб-қуватлашни истаганларга мурожаат қилиб, бизга ҳомийлик қилишга чақирдик. Табиий, чақириғимизга жавоб бера оладиганлар – асосан Европа ва АҚШда яшайдиган ўзбек муҳожирларидар. Уларнинг ичида молиявий жиҳатдан мyстаҳкам оёққа туриб олганлар кам. Шу сабабли “томчи-томчи кўл бўлар” деганларидек, ҳар кимни имкон доирасида ёрдам беришга чақирмоқдамиз.

Авваллари хабар берганимиздек, сўнгги йил ичида хайрихоҳларимиздан 2 минг доллар атрофида ёрдам олдик. Ёрдам пули АҚШда рўхатдан ўтган ташкилотнинг банк ҳисобида йиғилмоқда, демак, унининг қандай ишлатилишини назорат қилиш механизмлари маълум.

Тўғри, ҳозирча тўпланган фонд “Ҳаракат” журнали ва “Бирлик”нинг фаолиятини ривожлантириш учун жиддий асос бўлолмайди. Аммо, ўзбеклар ичида ҳомийлик анъаналари мутлақо йўқ эканлигини ҳисобга олсак, ишлар ёмон эмаслигини тан олиш керак бўлади.

Ҳомийлик анъаналарини яратиш бўйича ишларимиз давом этмоқда. Мақтанишга арзийдиган ўрнаклар ҳам йўқ эмас.

Куни кеча АҚШда бир неча йилдан бери кичик бизнес билан шуғулланаётган ўзбекдан 500 АҚШ доллари миқдорида ёрдам олдик. Исмини очиқлашни камтаринлик нуқтаи назаридан истамаган бу кишининг бизга ёзган қисқа мактубидаги қуйидаги сўзларни ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қиламиз:

“Бирлик” амалда иш олиб бораётган ягона партия, “Ҳаракат” журнали бирдан-бир мустақил хабар органи эканлигини билардим. Бироқ, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Ўзбекистон билан алоқаларни илитиш учун қилаётган ҳаракатларини “Бирлик” олқишлаётгани менга ёқмасди. Каримовга қарши санкциялар киритиш эффективроқлигига ишонардим. Охирги кунлардаги воқеалар фикримни ўзгартирди. Бир неча кишининг бўлса ҳам қамоқхоналардан чиқарилиши “Бирлик” ҳақ эканлигининг тўла исботидир. “Бирлик”га қойил қолдим. Ҳозирги имконаримдан келиб чиқиб, шу арзимас ёрдамни юбормоқдаман. Умид қиламанки, ёрдамим Ўзбекистонда демократияни олға суриш учун фойда келтиради.

Исмини очиқлашни истамаган дўстимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Ва айни замонда ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз. Ўзбекистонда сиёсий мухолифат партиялари расмий саҳнаган чиқмагунча, ҳақиқий ва жиддий демократик ўзгаришлар бўлмайди. Бугун сиёсий саҳнага чиқишга тайёр бўлган партия фақат “Бирлик” Партиясидир. Партиялар фақат ва фақат халқнинг моддий ёрдами билан фаолият олиб борадилар ва шунинг учун халққа хизмат қиладилар. “Бирлик” шунда партиядир.

Ҳамма ўқувчиларимизни биз Ўзбекистон тарихида биринчи марта бошлаб берган сиёсий ҳомийлик ҳаракатига қўшилишга чақирамиз. Фақат ва фақат шу йўл билан ҳар бир одам ўзбек жамиятининг ривожланишига, демократик жараёнларнинг олға кетишига ва охир-оқибат Ўзбекистон замонавий фаровон ўлкага айланишига ҳисса қўшиш мумкин.

Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал ҳомийлар/спонсорлар учун керакли маълумотларни билдирамиз.

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

19:00 - Абдураҳим Пўлат: Биринчи политтехнологияларни ўзбеклар яратган, “Бирлик” уларни ривожлантирмоқда, хoлос(Тузатилган вариант)

Шу кунларда кенг ишлатилишга бошланган “политтехнология” атамасининг аниқ таърифини билмайман, аммо, буни ўзимча “маълум бир мақсадга етишиш йўлида ишлатилган ноординар/нооддий усул ёки ечимлар” деб тушунаман.

Қуйидаги латифа ўзбеклар политехнологилар яратиш устаси эканлиги жуда яхши кўрсатиб беради. Икки дўст олдинма кейин ўйланишибди. Биринчисининг оиласида тинчлик-тотувлик ҳукмрон бўлса, иккинчисининг боши жанжалдан чиқмай қолибди. Бир кун иккинчиси биринчисидан сўрабди: “Ҳаётимиз бир хил бўлиши керак эди. Ўзимиз бир хил оилаларданмиз, бир хил тарбия олганмиз, хотинларимизнинг оилалари ҳам бир бирига ўхшаш. Аммо, нега сенинг оилангада ҳамма нарса жойида, менинг боши балода?”. Биринчиси жавоб берибди: “Ҳамма нарса ўзингни тутишингга боғлиқ. Гўшангада ўтирганимизда, у ерга бир мушук кириб қолди. Ёнимдаги пичоқни чиқариб, шартта калласини олиб ташладим. Мана энди тинч-тотув яшамоқдамиз”. Бу жавоб таъсирида уйига келган иккинчи дўст сигир соғиб ўтирган хотинининг: “Қанақа эрсиз ўзи, қачон уйга вақтида келасиз, нима, бу уйга фақат мен қарайманми?” каби навбатдаги бақириқ-чақириқларини эшитгач, дўстининг гапларини эслаб ҳовлида югуриб юрган товуқлардан бирини ушлаб, бошини кесиб ташлабди. Хотини эса шундай дебди: “Бу ишни гўшангада қилиш керак эди, кеч қолдингиз, энди сигирнинг бошини кесиб ташласангиз ҳам фойдаси йўқ”.

Бу воқеа латифа эканлигини ҳисобга олиб, дўстларнинг биринчиси уста политехнолог эканини тан олиш керак. “Бирлик”нинг политехнологиялари ҳам чакана эмас. Мана мисоллар.

“Бирлик” халқ ҳаракати 1988 йилда тузилгандан кейин, жанговор митинглари билан мавжуд ҳукуматини жар ёқасига олиб келди. Аммо, шундай муҳим бир вақтда Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Дилором Исоқова, Аҳмад Аъзам каби асосан ёзувчилардан иборат хоинлар гуруҳи “Бирлик”ни Каримовнинг чўнтак ташкилотига айлантириш ҳаракатини бошладилар. Бунинг йўлидаги асосий тўсиқ “Бирлик” раиси, яъни мен эканлигмини англагач, ўз Низомимизни бузиб бўлса ҳам, мени раисликдан четлаштириш йўлига тушдилар.

Тан олиш керак, ўша кунларда уларнинг обрўси баланд эди. “Бирлик”нинг вилоятдаги фаоллари, хусусан, Марказий Кенгашимиз аъзолари уларнинг гапларига сўзсиз киришарди. Чунки улар чиройли гапиришарди, халқ учун ўлимга тайёр эканликларини гапиришарди. Аммо, сиёсат нималигини, сиёсий кураш қандай бўлишини, сиёсий ташкилотчилик масалаларини мутлақо билишмасди ва тушунишмасди.

Вилоятларга чиққан ёзувчилар “Бирлик” Марказий Кенгаши аъзолари билан бирма-бир учрашиб, уларнинг мутлақо кўпчилигини “раис алмаштирилса, Каримов бизга фаолият учун йўл очиб беради” деган фикрга кўндириб келдилар. Мен ҳали аъзоларимиз ичида демократик анъаналар мустаҳкам эмаслиги, Каримов ваъдасини бажаришига қандай гарантия бор деган саволни ҳам ўйлаб кўрмаган фаолларимиз нақадар тажрибасиз эканлиги, 1989 йил 8 октябрга чақирилган Марказий Кенгаш мажлисида у хоинларнинг таклифи ортиқча муҳокама қилиб ўтирилмасдан қабул қилинишини жуда яхши тушунардим. Улар ҳам ўз ғалабаларига ишонишарди. Шу сабабли у мажлисга бориб ўтирмасдан ташкилотни ташлаб кетишни ҳам ўйлагандим.

Аммо, бир қатор сафдошларим, шундай қилинса Ўзбекистонда мухолифат оёққа турмасдан битишини айтишди ва политехнологиянинг замонавий илк намунаси бўлган ечим таклиф қилишди. Ўша пайтда Қаҳрамон Ғуломов исмли фаолимиз бошчилигида “Халқ дипломатияси” клуби яратилганди. Бу клуб ҳақиқий ошкоралик минбари бўлиб, унинг аъзолари шаҳар марказидаги Горький паркида тўпланишар ва долзарб муаммоларни муҳокама қилишарди. Очиқ ва говжум ерда бундай мажлисларнинг ўтказилиши ўзлари учун таҳликали эканлигини тушунган ҳукумат одамлари, клубни халқдан узоқроқ тутиш мақсадида, унинг мажлисларини ҳафтада бир марта шаҳар “Билимлар уйида” ўтказишга рухсат беришди. Бундан кейин, ҳукумат учун кутилмаганда, клубнинг иши аввалгисидан ҳам самарали бўлиб кетди, унинг йиғилишларига юздан ортиқ одам кела бошлади.

“Бирлик”ни Каримовга сотаётган ёзувчилар Марказий Кенгаш мажлисини Ёзувчилар Уюшмасининг биносида, у ерга аъзолардан бошқа ҳеч кимни киритмасдан, ошкоралик руҳига зид равишда ўтказишмоқчи эди. Мен раис бўлсам ҳам, мажлисни тайёрлаш ишларидан четлаштирилгандим. Ҳозир ўзларини “Бирлик” асосчиларидан деб ҳаммага тақдим этаётган Фахриддин Худойқулов ва Дилором Исоқова ҳукуматнинг ёрдамида бир гуруҳ одам тайёрлаб, мажлис зали эшигини назорат остига ҳам олишди.

Хоинларнинг режаси жуда оддий бўлган: Коммунистик партиянинг Марказий Комитети мажлислари каби сув қуйгандек жимлик ичида номигагина йиғилиш ўтказиш ва кўпчлик уларни ёзувчи сифатида ҳурмат қилиши ва ўйламасдан уларнинг айтганича иш тутишидан фойдаланиб, бир неча дақиқа ичида ташкилий масала, яъни янги раис сайлаш масаласини ҳал қилиб тарқалиш. Шу билан “Бирлик” Каримовнинг чўнтак ташкилотига айланар эди. Янги раис Эркин Воҳидов бўлиши ҳам келишилганди. Улар Салой Мадаминга қўшалоқ квартираю депутатлик мандати ваъда қилинганини билашар, мукофотлар олишда навбат ўзларига ҳам келишини кутишарди.

Агар мажлис ҳавоси ўзгартирилса, у ошкоралик ва мунозара руҳида ўтса, Марказий Кенгашнинг оддий аъзолари хоинларнинг очиқча нодемократик қадамини қўллаб-қувватламасликларини тушунардик. Демак, ғалаба қозониш учун мажлис ҳавосини ўзгартириш ва уни ошкоралик руҳида ўтказиш лозим эди.

Шу мақсадда “Халқ дипломатияси” клуби аъзоларини Мараказий Кенгаш мажлис бўладиган кун (1989 йил 8 октябрь) Ёзувчилар Уюшмасига келишга ва ҳар қандай йўл билан мажлисга кириб, мажлис қатнашчиларини ошкоралик ва мунозара руҳида ишлашга ундашга чақирдик.

Бу воқеаларни тушуниш учун ўша йиллари бутун Совет Иттифоқи номли мамлакат ошкоралик руҳидаги мажлислар ва митинглар саҳнасига айланиб кетганини эслаш лозим. Шундай пайтда хоин ёзувчилар “Бирлик”нинг мажлисини Компартиянинг турғинлик йилларидаги Марказий Комитети йиғилиши каби ўтказмоқчи бўлганларининг ўзи шармандали ва уларни фош қилувчи воқеа эди.

Биз уларнинг режаларини бузиб ташладик. “Халқ дипломатиси” клубининг аъзолари Салой, Дадахон, Фахриддин ва Дилоромларинг қаршилигини синдириб, мажлисга кирдилар ва унинг ҳавосини ўзгартирдилар. Мажлис ўша йиллар учун табиий бўлган инқилобий йиғилишга айланиб кетди.

Демократик руҳдаги муҳокама бошлангач, аввалдан тайёрлаб келинган Марказий Кенгаш аъзолари, масалан, уларнинг ичида ташкилотимизнинг Самарқанд вилоят раиси Алибой Йўляхшиев бор эди, менинг умуман олганда тўғри бўлган позициямга қарши чиқишга жазм қилолмадилар.

Ўша куни Ўзбекистонда демократия ғалаба қилишга бошлаганди. Буни тушуниб етган Эркин Воҳидов “Бўлиб ўтган мунозара керак эди, келинглар энди уни тўхтатиб, ҳақиқий ишимизни давом эттирайлик” дея орқага чекинди. Аммо, бош хоинлар Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан ўз тарафдорларини мажлисдан олиб чиқиб кетдилар ва қўшни залчада кичик бир мажлис ўтказиб, ўзларини ҳақиқий “Бирлик” деб эълон қилдилар. Ҳукумат тўла уларни қўллаб қувватлади.

У гуруҳни ҳукумат дастаклагани учун, мухолифат маълум вақтга ўта заифлашди ва бундан фойдаланган Каримов Совет замони руҳида парламент сайловлари ўтказиб, ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди.

Бу воқеалар тўла видеотасмаларга олинган ва вақти келиб Салой Мадамин ва Дадахан Ҳасанларнинг миллий ҳаракатга қилган хоинликларини фош қилувчи асосий ҳужжат бўлади. Ҳозир бу икки киши Каримов томондан бир тепиб улоқтирилгани ва хор-зор бўлиб юргани, уларни ҳамда ҳозир уларга малайлик қилаётганларни оқлай олмайди.

Алоҳида айтиш керакки, ўша бўлиниш мажлисида биз ютқазсак эди, бир неча йилдан кейин, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам миллий ҳаракат тамоимйла йўқ қилинган бўларди. Чунки у гуруҳда қолганлар, юқорида айтганимдек, на сиёсатни на сиёсий ташкилотчиликни тушунишарди.

“Бирлик” ҳали ҳам бор эканлиги, оғир шароитда ҳам Ўзбекистоннинг келажаги, демократиянинг ғалабаси учун курашини давом эттираётгани энг катта ютуғимиз, ютуқ эса ўша тарихий мажлиснинг мевасидир.

“Бирлик” Марказий Кенгашининг 1989 йил 8 октябрдаги мажлиси руҳини демократия томон ўзгартиролганимизнинг асл сабаби – политехнолигияга оид кичик, бироқ муҳим қадам, яъни “Халақ дипломатияси” клуби фаолларини бу ишга жалб қилиш бўлган.

Биз кейинчалик ҳам бундай политтехнологиялардан унумли фойдаландик. Энг ёрқин мисол сифатида 2003 йилда “Бирлик”нинг қурултойини 10 йиллик танаффусдан кейин ўтказишимиз бўлди.

Маълумки, ўша йили май ойида Европа Тикланиш ва Тараккиёт Банки (ЕТТБ) Тошкентда йиллик мажлисини ўтказишни режалаган эди. “Бирлик”дан бошқа ҳамма мухолифат гуруҳлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари бундай иш Ўзбекистон ҳукуматининг демократлигини тан олиш бўлади деб, ЕТТБдан Тошкентда мажлис ўтказмасликни талаб қилишди. Фақат “Бирлик” бунинг аксини қилди ва айнан банкнинг мажлиси куни Тошкентда ўз Қурултойини ўтказиб, 10 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг қайтадан бошланишига йўл очиб берди.

Андижон воқеаларидан кейин демократларга янги зарба берилгани ва шундоқ ҳам секин кетаётган демократик жараёнлар янада секинлашгани ҳам ҳамма биладиган ҳақиқат. “Бирлик”нинг яна бир политехнолигик қадами бўлмаса эди, яқин орада аҳвол ўзгариши қийин эди. Ҳамма шу кунларда гувоҳи бўлмоқдаки, “Бирлик”дан ташқаридаги бошқа мухолифатчи гуруҳлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларни тиклаш режаларига қарши чиқдилар.

Яна фақат “Бирлик” бошқача йўл тутти ва Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатларини олқишлади. Ҳеч шубҳа йўқки, Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга кириб келиши билан бошланган демократик шамоллар мамлакатимзда ижобий ўзгаришларга йўл очади.

Кўр ҳассасини бир марта йўқотади, деган гап бор. Аммо, минг афсуски, ўзбек мухолифатининг “Бирлик” ташқарисидаги гуруҳлари ҳар куни ҳассаларини йўқотишга кўникиб қолганлар. Улар “Бирлик” доим тўғри йўл танлашини, унинг политехнолиялар яратиш санъатини тан олсалар ва мухолифатни “Бирлик”да бирлаштириш лозимлигини тезроқ тушуниб етсалар, ўзларига ҳам фойда бўларди. Акс ҳолда, секин-аста йўқ бўлиб кетаверадилар. Улар ҳамма нарса ўз вақтида ва жойида қилиниш кераклигини тушунишмайди, юқоридаги латифа қаҳрамони каби ишни гўшанганда қилмасдан ҳар доим кеч қолишади.

16:00 - “Ҳижрат Сарбони” газетасининг навбатдаги сони чиқди

Бишкекдаги ўзбек қочқинлари жамоаси томонидан чиқарилаётган бу электрон газетанинг бу йилги 5-чи, бошланишидан ҳисобласак 34-чи сони тарқатилди.

16 саҳифалик газетанинг маркакзида “Диктаторларнинг барчаси бир гўр” номли мақола ётади, дейиш мумкин. Унинг муаллифи (газетанинг Бош муҳаррири Алишер Сорбон) Куба диктатори Фидель Кастронинг қандай қилиб ҳокимиятга келиши билан ўзбекларбошига Ислом Каримовнинг келишига доир воқеаларни анализ қилиб, ҳамма диктаторларнинг “бир гўр” эканлигини кўрсатиб беради.

Журналнинг бошқа мақолаларида Ўзбекистонда нархнинг ошиши, касаба ташкилотларининг йўққа чиқарилиши, АҚШнинг Ўзбекистон билан яқинлаш ҳаракатлари, фуқаролик жамиятнинг муаммолари каби муҳим масалалар анализ қилинади. Бошқа сайтларда эълон қилинган баъзи мақолалар ҳам газетадан ер олган. Уларнинг ичида, масалан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибековнинг “Ўзбек қамоқхоналари бўйлаб қисқа саёхат” ва “Ҳаракат” сайтидан олинган “Яна бир мазохист сайт “Бирлик”га тош отибди”, “Янги дунё” сайтидан олинган “Рустам Азимов ҳақида бир лавҳа” мақолалари бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону