08 February 2008
04:00 -
18:00 - Дилмурод Муҳиддинов ҳали озод қилингани йўқ - “Эзгулик” фаолларини Санжар Умаровнинг олдига киритишмади
18:00 - Дилмурод Муҳиддинов ҳали озод қилингани йўқ

Бир қанча оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марҳамат тумани бўлими раиси, “Бирлик” Партияси фаоли Дилмурод Муҳиддиновнинг Амнистия акти билан озод қилингани билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлганди. Ҳатто баъзи ахборот воситалари унинг озод қилингани-ю, уйига етиб келмагани ҳақида маълумотлар чоп этишди. Табиий равишда бу хабарлар ҳуқуқ ҳимоячисининг оиласи, қолаверса, “Эзгулик” жамияти фаолларида хавотир уйғотди. Кеча, 7 февралда Дилмурод Муҳиддинов номига махсус ордер олган, унинг аҳволини билишга уринаётган адвокат Салтанат Расулева ҳуқуқ ҳимоячиси сақланаётган Навоий вилоятидаги 64/47-жазони ижро этиш муассасасида бўлиб қайтди.

Салтанат Расулеванинг айтишича, Дилмурод Муҳиддиновнинг озод қилингани билан боғлиқ хабарлар ўз тасдиғини топмади. Муассаса маъмурияти эса Дилмурод Муҳиддиновнинг қонуний адвокатини унинг олдига қўйишмади, гўё, муассасада грипп карантини эмиш. Жамият фаоллари эса ҳуқуқ ҳимоячисининг соғлиғидан хавотирда эканини айтишмоқда, боиси бундан бир муддат муқаддам унинг қийноқлари натижасида қўл-оёқлари сингани, сил касалига чалингани маълум эди.

“Эзгулик” фаолларини Санжар Умаровнинг олдига киритишмади

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, куни кеча “Қуёшли Ўзбекистон” коалицияси раҳбари Санжар Умаров сақланаётган Навоий вилоятидаги ҳибсхонага жамият фаоллари сафар уюштиришди. Сиёсий маҳбусни ҳимоя қилиш, унга нисбатан Амнистия актини қўллатишга эришиш учун борган жамият раиси Васила Иноят ва Шайхонтохур адвокатлар ҳайъати адвокати Рустам Раҳмуталлаевлар жазони ижро этиш муассасасига қўйилмади. Колония бошлиғи, полковник Абдуллаевнинг айтишича, Санжар Умаровнинг ўзи бу шахслар билан учрашишга қаътиян норозилик билдирган. Гўё, уларнинг ҳимоясидан воз кечиб, кўришишни хоҳламаган.

Шундан кейин Республика Бош прокуратураси, ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига норозилик хатлари ёзилди ва маҳбуснинг ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиниши фактига изоҳ сўралди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону