23 October 2012
12:35 -
“Foohosha”ни қутқариш керак, Хитой элчиси кутиб турса ҳам бўлардику!
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида берилган хабарга кўра, сўнги кунларда Хитой, Швейцария ва Россия элчилари вазирликда қабул қилинибди. Хабарда шунчалик умумий гаплар айтилганки, бундай учрашувларининг нимага кераги бор ўзи, деган савол туғилиши ҳам ғоят табиийдир. Аммо, ақли бор одам элчилар билан нималар гаплашилганини, энг камида, Швейцария ва Россия элчилари билан нималар гаплашилганини тахмин қилиши қийин эмас.
Ўз-ўзидан маълумки, Швейцария ва Россия элчилари билан Ислом Каримнинг Foohosha лақаби билан танилиб бораётган Гулнора қизининг тақдирига алоқадор мавзулар муҳокама қилинган. Швейцарияда унинг пулларини ювиш жараёнида қўлга тушган икки киши қутқариб олинди, энди бу ишни бутунлай ёпиш керак. Шу хусусда келишилган бўлса керак, чунки, ҳозир Швейцарияга бу ишнинг кераги йўқ. Вақти келдаи, иш қайтадан очилади.
Россия элчиси билан табиий “МТС-Ўзбекистон”нинг келажаги ҳақида гаплашилган. “МТС-Ўзбекистон” зўравонлик билан русларнинг МТС компаниясидан тортиб олиниб, “Foohosha”га бир неча юз миллион долларлик пора берган шведларнинг “TeliaSonera” ширкатига сотиб юборилган эди. Аммо, МТС таслим бўлмоқчи эмас, Россия давлати ҳам ўз ширкатининг орқасида охиригача туриш ниятида эканлиги кўриниб турибди. Бу масалада Ислом Карим чекинса керак. Рус элчисига шундай ваъда берилган.
Швейцария ва Россия элчилари билан “Foohosha”нинг тақдири ҳал қилинаётган пайтда Хитой элчиси бу ерга нимага тиқилганини ҳақиқатда тушуниш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения