23 October 2012
01:45 -
Ассоциациялар сони яна биттага кўпаяди: бу сафар ошпазларнинг боши бирикди, ўзбек хурсанд
Маҳаллий газеталар Ўзбекистон ҳукумати томонидан умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Ошпазлар Ассоциациясини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги маълумотларни тарқатишмоқда. Ҳукуматнинг мазкур қарори миллий таомларимизни сақлаб қолиш ва оммалаштириш, халқаро даражадаги ошпазларни тайёрлаш, умумий овқатланиш ташкилотларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларда хазмат кўрсатишнинг халқаро андозаларини жорий этиш мақсадларида қабул қилингани билан изоҳламоқда.
Ассоциация умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи юридик шахслар томонидан таъсис йиғилишида ташкил этилади, дейилади ҳукумат қарорида. Қарорга мувофиқ, Ассоциация аъзоларининг мажбурий ва кўнгилли ажратмалари, хайрия маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа тушумлар Ассоциацияни молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Ҳукумат истисно тариқасида 2016 йил 1 январга қадар Ассоциация ўз эҳтиёжлари учун хориждан олиб келинадиган технологик ускуналар, ўқув-методик жиҳозлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловларидан озод этди.
Ассоциациянинг тузилиши-ю ҳукумат қарорининг чиқарилишида асл ошпаз, мамлакатнинг энг бой кишиларидан бири бўлган Мираброр Усмоновнинг тургани таъкидланмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Футбол Федерациясини бошқараётган бу мультмиллонер ўз вақтида “Зарафшон” ресторани бош озпаши, Савдо вазири, Бош вазир ўринбосари ва кейинчалик Сенатда қўмита раиси бўлиб ишлади.
Ўзбекистон Ошпазлар Ассоциациясининг тузилиши, фақат ҳукумат эмас, оддий ўзбеклао тарафидан ҳам олқишланиши ғоят табиий. Аслида, унинг шу пайтгача тузилмаганига ҳайрон бўлиш керак. Чунки, Ўзбекнинг ошдан бошқа дарди йўқ-ку. Мухолифат ичидан чиққан ҳаромийларнинг ҳам дарди – қорнидир, демак ош-ку.
Пикетга чиқолмаган Малоҳат ҳаммага ош бериб аламини шундан чиқаргани ҳақида юрган лаифаларни ҳам ҳамма эшитган бўлса керак.