23 October 2012
00:32 -
“Эзгулик” раиси Васила Иноят Давлат Департаменти мулозимига: “Сиёсий ҳуқуқлар Ўзбекистондаги устивор масала бўлиши керак”
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий Бошқаруви офисига келган АҚШ Давлат Департаментининг Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Беҳнат Бюроси мулозими Даниел Надель билан ўтказилган учрашувда жамият раҳбари Васила Иноят айнан шу масалага эътибор қаратди. “Мамлакатда тобора устивор аҳамият касб этаётган ҳамда сиёсий интеграциянинг муҳим шартларидан бирига айланиб бораётган инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳар жиҳатдан муҳим, аммо уларнинг етакчиси, назаримда, сиёсий ҳуқуқлар бўлиши керак” деди Васила Иноят. Ўз сўзини “Бирлик” Партиясининг Адлия вазирлигида рўйхатидан ўтиш йўлидаги курашини тафсилотлари билан билан изоҳлаган ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакатда соғлом сиёсий ислоҳотлар ва муҳит бўлмас экан, инсон ҳуқуқлари масаласи ижобий томонга ҳал бўлмаслигини урғулади.
АҚШнинг шахсий фикрлари билан кўпам ўртоқлашавермайдиган мулозимларидан фарқли ўлароқ Даниел Надель ҳуқуқ ҳимоячисини қувватлаб, ўз ҳукуматининг айнан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масаласидаги манфаатлардан қатъъий назар инсон ҳуқуқлари масаласида собит эканини эътироф этди. Албатта, ҳуқуқ ҳимоячиларидан эшитганлари, “Бирлик” тарфдорларининг сиёсий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши масаласини ўз раҳбариятига етказишини айтди.
АҚШ элчихонаси иккинчи котиби Эрик Холлингс ва унинг ассистенти Мамед Аскеров ҳамда журналист Абдураҳмон Ташанов иштирок этган учрашув диний эркинликлар, қийноқ, болалар меҳнати сингари долзарб масалалар билан давом этди. “Эзгулик”чилар ўз фаолиятининг кўлами, муаммо ва ютуқлар, ўзлари тайёрлаётган ҳисоботлар-у, пресс-релизлар ҳақида гапириб беришди.