22 October 2012
22:39 -
Ўзбекистонда Қурбон байрами 26 октябрда
Араб дунёсида Қурбон байрами 26 октябрга тайинлангани, аммо Туркия ҳукумати Қурбон байрамини 25 октябрга белгилаб, арафа кунидан, яъни 24 октябрдан Туркия Республикаси куни бўлган 29 октябргача 6 кунлик таътил эълон қилганини аввалги хабарларимизда билдирар экан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам Туркиянинг эмас, арабларнинг айтганини қилади, чунки, ўзбекларга ортиқача дам олиш куни беришнинг нима кераги бор, деб ҳазил ҳам қилган эдик.
Ҳазилнинг таги чин деганларидек, бугун Ислом Карим гўёки Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг мурожатини инобатга олиб, 26 октябрни дам олиш куни деб белгилабди. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритишни тавсия этибди.