20 October 2012
07:26 -
Бакуда Facebook орқали бугунга эълон қилинган митинг бўладими?
Шу кунларда Инернетда Озорбайжон парламентининг депутати Гулёр Аҳмедова Озорбайжон Халқаро Университетининг собиқ ректори Элшод Абдуллаев билан депутатлик мандати учун савдолашаётганини кўрсатувчи видеофильм тарқатилгач, Facebook орқали “Парламент тарқатилсин” шиори остида ўтказиладиган митингга чақириқ берилди. Митинг, бугун соат 15 да Бокунинг Фонтанлар майдонига режалашттирилмоқда.
Шаҳар прокурорининг ёрдамчиси ва шаҳар милицияси бошлиғининг ўринбосари кеча мухолифатдаги Озорбайжон Халқ Фронти Партияси, “Мусават” Партияси, “Фуқаровий Бирдамлик” Партияси ва Озорбайжон Демократик Партияларининг вакилларини миршабхонага чақириб, рухсатсиз митинг ўтказиш мумкинмаслигини, рухсатсиз митингнинг салбий оқибатлари учун маъсулиятни унутмаслик кераклигини, бирон нарса юз берса, бу жиноят деб ҳисобланишини айтиб, уларни қўрқитишга ҳаракат қилишибди. Митинг ташкилотчилари деб ҳисобланаётган фаоллар бунга жавобан митинг ўтказиш ўзларининг конституцион ҳақлари эканлигини билдиришибди.
Мирашабхонага чақирув ҳақида хабар берган мухолифатчи ва мухолифатга яқин сайтлар митингнинг вақти ҳамда жойини кўрсатиб, феълан митингга чақирувни такрорлаганлар.
Озорбайжоннинг демократик мухолифати Араб баҳорига тақлид қилиб, Интернет орқали митинг чақириши қизиқ тажриба бўлиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения