20 October 2012
06:30 -
Кеча Dow Jones ўпирилди, аммо оз бўлса ҳам ҳафталик ўсиш бор
Ҳа, кеча, яъни жорийдаги ҳафтанинг охирги иш куни Dow Jones индекси 205 поғонага тушиб кетди. Аммо, аввалги кунлардаги ўсиш туфайли, умумий натижа ижобий. Бир ярим соат аввал Нью-Йорк фондлар бозори ёпилганда, Dow Jones 13344 га тенг эди. Ўтган ҳафта Dow Jones 13329 да тўхтаганини эсласак, умумий ўсиш 15 поғона эканлигини кўрамиз.
Кеча шу йилнинг июнь ойидан бери биринчи марта бундай катта ўпирилиш юз берганининг сабаби нима, деган савол чиқиши табиийдир. Reuters агентлигининг экспертларига кўра, бу галги тушиш тамомийла ички факторлар таъсирида бўлибди. Нима эмиш, General Electric ва McDonald's кампанияларнинг даромади кутилмаган даражада паст бўлишни давом эттирган эмиш.
Dow Jones шунақа. У билан яшашга ўрганиш ва кўникиш керак.