17 October 2012
06:39 - Абдулазиз Комилов Парижда нималар қилди?
Ташқи ишлар вазиримиз Парижга кетаётгани ҳақида ҳамма ахборот воситалари хабар берганди. Аммо, унинг кеча Парижда бўлгани ҳақида фақат Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Абдулазиз Комилов франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан учрашди, икки тарафлама муносабатларга оид актуал масалаларни, турли соҳалардаги алоқаларнинг келажагини муҳокама қилди.

Икки вазир халқаро ва минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги аҳвол билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилишган. Абдулазиз Комилов Лоран Фабиус Ўзбекистонга таклиф қилган, таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинган.

Абдулазиз Комилов номи айтилмаган бошқа вазирликларда ҳам учрашувлар ўтказибди, Франция Тадбирколар Ҳаракатининг бизнес-форумида иштирок этибди. Вазирликнинг сайтидаги хабарда биронта расм берилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону