17 October 2012
05:43 - Жанубий Корея делегацияси Тошкентда, биринчи ўзбек-карис форуми ҳам шу ерда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 15 октябрь куни Корея ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Бошқармаларидан бирининг раҳбари Ли Ук-Хён раҳбарлигидаги делегация қабул қилингани расман хабар қилинди. Бу делегация билан яқинда Ислом Каримнинг Сеулга ташрифи пайтида имзоланган шартномаларни бажариш масалалари муҳокама қилинибди, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилишига 20 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда ўтказиладиган ўзбек-карис форуми ва шунга ўхшаш тадбирлар ҳақида маслаҳатлашилибди.

Кеча, 16 октябрда биринчи “Ўзбекистон-Корея” бўлиб ўтгани баъзи аъборот воситалари тарафидан фақат рус тилида хабар қилинди.

Ўзбекистон билан Корея ўртасида иқтисодий ҳамкорлик динамик равишда ривожланаётгани, Корея бизнеси мамлакатимзда мустаҳкам ўрнашаётгани ҳеч кимга сир эмас. Олқишланиши керак бўлган жараён.

Аммо, ниа учун ўзбек-карис форуми ҳақида фақат русча хабар берилди, нима учун форумда осилган панно, фоторасмда кўриб турганингиздек, фақат русча ва карисча ёзилган. Бу меҳмонларнинг талабами ёки мезбонларнинг ўз тилига ҳурматсизлиги? Бизда рус тили давлат тилими, ўзбек тилими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону