30 January 2008
04:00 -
23:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида ҳукумат боши берк кўчага кирди - “Адолат” газетасига янги Бош муҳаррир тайинланди - Боши бирикмаётган қондошларга... Россия оталик қилади 23:00 - Режимбоши 70 ёшга тўлди 18:30 - Ин
23:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида ҳукумат боши берк кўчага кирди

“Бирлик” Партияси раҳбарларидан бири Пўлат Охуннинг паспорти масаласи ҳукумат сиёсати даражасига кўтарилгани, ҳукумат унинг Швеция фуқаролигини қабул қилгани билан боғлиқ шубҳа билан унга ҳужжат бермаётганини хабар қилгандик. Айни пайтда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш ва кириш фуқаролик Бошқармаси сўровига кўра, Швеция Қироллигининг Москвадаги элчилиги Пўлат Охуннинг Швеция Қироллиги фуқароси эмаслиги, аввал ҳам бунақа бўлмагани ҳақидаги маълумотномани қайтадан тақдим этди.

Мазкур маълумотнома Пўлат Охун ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаолларининг талаби билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бўлимида легаллаштирилди. Сўнгра жамияти раиси Васила Иноят имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Хорижга кириш, чиқиш ва фуқаролик Бошқармаси маъмуриятига талабнома тақдим этилди. Қани кўрамиз, энди “Бирлик”чининг паспорти масаласида нима важ кўрсатаркин?!

“Адолат” газетасига янги Бош муҳаррир тайинланди

Ўзининг қўғирчоқ номзоди билан Ислом Каримнинг сайлов спектаклини мароқли ўтказиб берган “Адолат” социал-демократик партияси ўз нашри бўлмиш “Адолат” газетасига янги Бош муҳаррир тайинланди. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Холтўра Шафоатов энди таҳририятни бошқаради. Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Фатҳиддин Муҳиддиновнинг думи бўлган бу амалдор ўзининг цензорлик фаолияти, маддоҳлиги билан танилиб улгурган. Ҳозирда газета таҳририяти ходимлари орасида иш ташлаш, янги бошлиққа бўйсунмаслик ҳолатлари кузатилмоқда, дейди мухбиримиз.

Боши бирикмаётган қондошларга... Россия оталик қилади

Тожикистон ва Ўзбекистон режимлари раҳбарлари орасидаги ўзаро совуқчилик, зиддиятларга Россия ҳукумати барҳам бермоқчи. “Хавфсизлик — Россия ва Тожикистон старатегик муносабатларининг асоси” номли йирик анжуманда нутқ ирод қилган Россия Давлат думаси мулозими Аноталий Стародубец бу ҳақда ишонч билан гапирди. Катта оғалар вакили икки қондош мамлакатлар зулмбошилари ҳақида гапираркан, ўртада енгиб бўлмайдиган жиддий мунозараларнинг йўқлигини урғулади. Шу боисдан ҳам яқин орада Россия тарафи ўртада ўзаро даллолик қилиб, боши бирикмаётган қўшниларнинг муносабатларини илиқлаштирар эмиш.

23:00 - Режимбоши 70 ёшга тўлди

Бугун, 30 январда ўзбек халқининг тарихий кушандаси Ислом Карим 70 ёшга тўлди. Гарчанд, Ўзбекистон расмий доираларида бу сана тантанали нишонланмаган бўлса-да, айрим давлат раҳбарлари режимбошига қутловлар йўлламоқда. Ҳаммадан олдин отни қамчилаган Исроил раҳбари Шимон Перес ўз ҳамкасбини юбилей санаси билан қутлар экан, унинг доно сиёсати, ўзбек халқининг фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди, дейди мухбиримиз.

18:30 - Информационное сообщение об аресте правозащитников в Бухаре

Сегодня 30 января утром в городе Бухаре были арестованы сотрудниками ГУВД города Бухары правозащитники Елена Урлаева и Абдилло Тожибой угли, которые приехали в Бухару на суд над 17 арестованным и по религиозным мотивам по просьбе родственников посудимых.

Их держали целый день в ГУВД, затем привезлив городской уголовный суд города Бухары и в 17 часов 50 минут по ташкентскому времени Елену Урлаеву и Абдилло Тожибой угли повели на суд.

Сообщение передал правозащитник Ахтам Шаймарданов
Ташкент, Узбекистан

9:30 - 53-54-чилар яна мақсадларига етишолмадилар

Бош 53-54-чи Салой Мадаминни улуғлаш мақсадида турли сайтларда уюштирилган сўровномаларда “Бирлик” Партияси ва унинг лидери энг юқори ўринни олабергач, у сайтлар бирин-кетин ёпила бошладилар. Исёнкор сайти эса, ўлими олдидан Абдураҳим Пўлатни ҳақоратлаш ниятида сўровнома бошлаганини 24 январда хабар қилгандик.

Ўтган вақт ичида “Сизнингча Абдураҳим Пўлат ким?” номли сўровнома саволларига берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича ўзгарибди:

Саволлар/кунлар……….24 янв…..30 янв

Яхши одам………………….31………33
Мўътадил сиёсатчи…………4……….30
Ичиқора ва разил одам…..29……….29
Мухолифат лидери………...68……….77
Мураккаб характер эгаси…3…………5
Жуда ёмон одам……………4…………4

Бу ўзгаришлар ҳам ортиқча таҳлилга мухтож эмас. Чунки, овозлар тақсимоти тамомийла Абдураҳим Пўлат фойдасига эканлиги очиқча кўриниб турибди.

Лондонда чиқарилган сифатсиз си ди китоб

Лондонда "Озодлик оҳанглари" номли СD, яъни ўзимизча қилиб гапирсак, си ди китоб нашр қилинди. Бу си ди китоб, пичоққа илинадиган 2-3 тасини гапирмаса, шеър деб айтишга ҳам одам уяладиган “асарлардан” иборат.

Масалан, Муғанний (Ғанижан Холматов) деган кимсанинг шеър деб эълон қилган ўта примитив, бадиий бўш "шох асар"ини ўқир экансиз, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Мана ўша "шеър".

Андижонлик сиқилаверар,
Ичган чойин совишига ҳам.
"Сиғин!" деса сиғинаверар,
Ҳизбчилар ковушига ҳам.

Бир-бирини ковлайверади,
Қаро ерга жойлайверади.
Дикир-дикир ўйнайверади,
Автоматлар товушига ҳам...

У кимсанинг айтишича, Андижонда намойишга чиқиб қирилиб кетган халқ автоматлар товушига дикир-дикир сакраб ўйинга тушган эмиш. Андижонликларга ким "Сиғин!" дебдию улар ҳизбчиларнинг ковушига сиғинишибди?

Шу жойда яна бир ҳақли савол туғилади. Қизиқ, Каримов режимини алқагувчи бундай "шеър" бор си ди китобига ўзини Каримовни душмани қилиб кўрсатишга интилаётган Салой Мадамин/Муҳаммад Солиҳнинг шеъри қандай кириб қолган экан?

Дарвоқе, унинг "Шундай ватанинг бўла туриб" номли шеъри ҳеч қандай танқидга чидамайди. Муаллиф бу шеъри орқали ўзбек халқига қарата "Қўлингда қурол йўқ", "Ўлимдан қўрқасан" дея таъна қиладию ўзи нима қилаётганини унутиб қўяди. У ўзининг тошга уриш керак бўлган бошини кесакка ҳам урмай эҳтиётлаб, авайлаб, гулчамбар учун шайлайди. Ўлимдан эмас, Каримовнинг қамаб қўйишидан қўрқиб, мана салкам 20 йилдирки, чет элда беркиниб юрибди ва халқни қўрқоқликда айблашга қўқрқоқларча “журъат” этибди. Қолаверса, “Бирлик” лидерига бўлгани каби унга қарши суиқасд ҳам уйиштирилган ҳам эмас.

Шундай бемаъни хом-ҳатала нарсаларни шеър деб китобат қилган муҳаррир ё ўта саводсиз ёки режимнинг ёнини олиб қирғинни ҳаспўшлагувчи одамдир.

Ҳуллас, "Озодлик оҳанглари" деб номланган бу си ди китоб ўта сифатсиз бўлиб, унга "Тутқунлик талвасалари" деб ном берилса ҳақиқатга яқин бўлар эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону