28 January 2008
04:00 -
11:00 - “Ҳижрат Сорбони”нинг навбатдаги сонида асосий мавзу – Ўзбекистонда президент сайлови 9:00 - Ўзбекистонни Ғарбга боғлашмоқда, “Бирлик” яна ҳақ бўлиб чиқди (“Ҳаракат” агентлигининг шарҳи)

11:00 - “Ҳижрат Сорбони”нинг навбатдаги сонида асосий мавзу – Ўзбекистонда президент сайлови
Бишкекдаги ўзбек қочқинларининг “Ҳижрат Сорбони” номли Интернет газетаси ҳақида аввал ҳам хабар бергандик. Бугун электрон адресимизга унинг навбатдаги сони (№ 4(33), 2008) келди. Бу ердаги асосий мавзу, табиийки, яқинда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови, унинг натижалари ва уларнинг келажагимизга қандай таъсир қилишини анализ қилиш. Бу мавзудаги мақолаларнинг баъзи бирлари бошқа манбаалардан олинган бўлса, баъзилар махсус шу газета учун ёзилган.
Бундан ташқари Ўзбекистондаги бугунги аҳволга бағишланган бир туркум мақолалар ҳам бор. Масалан, Тоғбой Абдураззоқнинг “Яратганнинг ўзидан нажот тилаймиз”, “Ҳаракат” сайтидан олинган “Ўзбекистон Миллий Агентлигини шармандали аҳволи ва демократик мухолифатнинг тактикаси ҳақида”, Центразия сайтидан олинган Алишер Таксановнинг “Ислом Каримов ҳақидаги янги афсоналар”, Ёдгор Турлибековнинг “Ўзбек қамоқхоналари бўйлаб қисқа саёхат”, газета Бош муҳаррири Алишер Сорбоннинг “Порлоқ келажак учун орқага” каби мақолалари шулар жумласидандир.
Бу ерда Тоғбой Абдураззоқнинг “Яратганнинг ўзидан нажот тилаймиз” номли етарлича қизиқарли мақоласида бахсталаб фикрлар борлигини ҳам газетанинг камчилиги эмас, ўзбекларни бахсга чақирувчи фойдали ташаббус деб ҳисоблаймиз.
Ўзбек жамиятнинг аянчли аҳволини тилга олган мақола муаллифи, пиравардида, бу аянчли аҳволнинг сабабчиси - “отангни ўлдирганга онангни бер” қабилида иш қиладиган халқимизнинг ўзидир деган хато фикрни олға суриш билан чегараланиб қолмасдан, “Сиз қандай қавм бўлсангиз, устингизга шундай ҳоким келади” деган муқаддас китобларимиздаги сўзларни ҳам нотўғри ва ноўрин ишлатади.
Агар бу каби мақола ёзишдан аввал унинг муаллифи мавзуга оид тарихий воқеалар билан танишса эди, 1989 йили Каримовни жар ёқасига олиб келиб қўйган “Бирлик”нинг жанговор митингларини тасмага олган “Можара” ҳужжатли фильмини кўрган, Каримовга хизмат қилиш йўлига ўтган бўлғуси “Эрк” партияси раиси Салой Мадаминнинг бу митингларни “кўча чангитиш” деб баҳолагани ва ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий ҳаракатни қандай парчалаганини идрок этган бўларди. Салой Мадаминнинг кетидан Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқова, Сафар Бекжон каби ёзувчи-зиёлилар югуришганини кўрган бўларди. Халқимизнинг аҳволи ана шундай “зиёли”ларнинг хоинлиги туфайли аянчли эканлигини билган бўларди. Буларни англаб етмасак, ҳар қадамда хоинлик қурбони бўлиб қолаверишимизни тушунган бўларди.
“Сиз қандай қавм бўлсангиз, устингизга шундай ҳоким келади” дегaн сўзлар ҳам муаллиф томонидан ноўрин ишлатилган. Мана оддий мисол. Иккинчи дунё урушидан кейин аввал Германия, кейин Корея иккига бўлинганда, бу давлатларнинг ҳар бирида бир бутун қавм яшарди. Улар бўлингандан кейин Шарқий Германия ва Шимолий Кореяликлар бошига СССР ҳамда Хитойнинг ёрдами билан қонхўр диктаторлар олиб келинди, Ғарбий Германия ва Жанубий Кореяда демократик раҳбарлар сайланди. Хўш, уларнинг қайси бири қавмга лойиқ эди, диктаторларми, ёки демократик сайланган президентларми?
Шундай экан, ўзбек халқи бошига келган ҳоким улуғ халқимиз, қавмимизга лойиқ одам эмас, Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам ва шу каби бир қатор “зиёлилар” хоинлигининг маҳсулидир.
“Ҳижрат Сорбони” газетаси жамоасини навбатдаги муваффақият билан табриклаш лозим. Қани энди, уларга молиявий ёрдам берадиган спонсорлар топилса. Ҳар жиҳатда анча саёз бўлган марҳум Алишер Соибовнинг “Сиёсатчи” газетасини моддий жиҳатдан дастаклаган Ғарб фондлари “Ҳижрат Сорбони”га ҳам ёрдам берсалар нур устига нур бўларди.
9:00 - Ўзбекистонни Ғарбга боғлашмоқда, “Бирлик” яна ҳақ бўлиб чиқди (“Ҳаракат” агентлигининг шарҳи)
Яқин 2 ҳафта ичида Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича комиссари Пьер Морель ва АҚШ Марказий Кучлари Қўмондони, адмирал Вильям Феллонни Тошкентдаги қароргоҳида қабул қилди. Бу воқеанинг қуйидаги жиҳатига урғу бериш керак.
Баъзи ўзбек мухолифлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ғарбни Ўзбекистон билан алоқаларни тикламаслик, унга қарши санкциялар киритиш ва Ўзбекистонни демократик дунёдан изоляция қилишга чақирдилар. Гўёки шундай қилинса, Ўзбекистон режими демократия томонга юришга мажбур бўлиши, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ўтишини гапирдилар. Бу хусусда Европа Иттифоқига баёнотлар жўнатдилар.
Фақат “Бирлик” Партияси бу масалада тамомийла бошқача позицияда бўлди. “Бирлик” дунёнинг Куба, Саддам замонидаги Ироқ, Ливия, Эрон, Шимолий Корея каби диктаторликларига қарши Ғарб давлатлари олиб борган санкциялар ва уларни изоляция қилиш сиёсати тўла муваффақиятсизликка учрагани, СССРнинг 1977 йилда ЕХҲТга жалб қилиниши эса, бу мудҳиш диктаторликнинг емрилишини тезлаштирганини рўкач қилиб, Ўзбекистони ҳам Ғарб структураларига интеграция қилишга чақирди. Шундай қилса, Ўзбекистондаги тузумнинг ўзгаришига йўл очилиши муқаррарлигини урғулади.
Партия раиси Абдураҳим Пўлат 2006 йили АҚШнинг Хельсинки Комиссиясидаги чиқишида шундай деган эди: “Ўзбекистон демократик кучларини ҳеч қандай шамол бўлмаган денгиздаги елканли кема билан солиштириш мумкин. Бу шамолсиз денгиз - Ўзбекистон режимидир. Шамолсиз денгизда елканли кема сузолмайди. АҚШ ва Ғарбнинг ҳар қандай шаклда Ўзбекистонга кириб келиши эса, улар тўғридан тўғри демократларга ёрдам бермаганлари тақдирда ҳам, денгизда демократия шамоли яратади. Бу шамолдан фойдаланиб, елканлар ёрдамида денгизда сузабилиш, аниқроғи, демократия томон ҳаракат қилиш мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш, уни дунёдан изоляция қилишга чақираётганлар нафақат дунёдаги воқеалардан хабарсизлар, нафақат демократиянинг фойдасига иш қилмаяптилар, аксинча, билиб-билмас диктатуранинг тегирмонига сув қуйишга интилмоқдалар.”
Ғарблик икки юқори савияли мулозимнинг Ўзбекистонга келиши, бундан аввал Европа Иттифоқи Тошкентда ресурс маркази очгани ва бошқа фактлар шуни кўрсатмоқдаки, воқеалар “Бирлик” таклиф қилган йўналишда кетмоқда. Ғарб давлатлари “Бирлик”нинг таклифи билан иш олиб боришмоқда демоқчи эмасмиз, аммо, бу мисол ҳам “Бирлик” Партиясининг етук сиёсий ташкилот эканлигини исботламоқда.
Энди елканларни ишга тушириш замони келмоқда. Лекин, бу ҳам осон иш эмаслигини, демократлар “Бирлик” кемаси атрофида бирлашиши кераклигини ҳамма тушунса керак.