27 January 2008
04:00 -
20:00 - Михаил Касьяновни Россиядаги президентлик сайловига қатнаштирмадилар
20:00 - Михаил Касьяновни Россиядаги президентлик сайловига қатнаштирмадилар

Бугун Россия Марказий Сайлов Комиссияси собиқ Бош вазир Михаил Касьяновни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмасликка қарор қилди. Маълумки, Михаил Касьянов ўзи раислик қиладиган партия қурултойида номзод килиб кўрсатилганди. Бу партия расмий рўйхатдан ўтмаган. Россия қонунларига кўра, рўйхатдан ўтган ва парламентда аъзолари бўлган партиянинг номзодини Қурултойда кўрсатиш етарли. Акс ҳолда, бу номзодни қўллаб-қувватлайдиган 2 миллион кишининг имзосини йиғиш керак.

Касьянов тарафдорлари 2 миллион 400 минг кишининг имзосини МСКга топширишганди. МСК уларнинг 13 фоиздан кўпроғини хато деб топибди. Қонунга кўра эса, хатолар 5 фоиздан ошмаслиги керак.

Аслида, бу асосий сабаб эмас. Россияда худди Ўзбекистонда каби сайловлар сохтакорликка асосланган ўйинга айлантирилмоқда. Агар Михаил Касьяновнинг номзоди рўйхатга олинса, бутун мухолифат уни қўллаб-қуватлаши аниқдек кўринарди. Путин ва унинг командаси бундан қўрқди ва шу сабаб билан бутун мухолифат Касьянов атрофида бирлашишини олдини олиш мақсадида унинг номзодини рўйхатга олдирмади.

Михаил Касьянов юқори инстанцияларга шикоят қилса керак, аммо бугунги Россияда ҳокимиятнинг ҳамма тармоқлари Путинга бўйсунади ва адолатга эришиш мумкин эмас.

Бугунгача Россия Марказий Сайлов Комиссияси президентликка сайланиши муқаррар бўлган Дмитрий Медведев ва декорация сифатида сайловда қатнашадиган Владимир Жириновский, Геннадий Зюганов, Андрей Богдановларни расман рўйхатга олиб бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону