11 October 2012
01:45 -
Пўлат Охун Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашди
Аввал хабар қилганимиздек, “Бирлик” Партиясининг ташқи алоқалар бўйича раис ўринбосари Пўлат Охун Европарламентининг президенти Мартин Шултц номидан бугун Брюсселда бўладиган “Фикрлаш эркинлиги бўйича Сахаров мукофоти” номли йиллик анжуманига таклиф қилинган эди.
Шу воқеа муносабати билан Брюсселга келган Пўлат Охун бугун бу ерда Европарламент депутати Килл-Ниелсоннинг (Kill-Nielsen) маслаҳатчиси Тамар Гугулашвили (Tamar Gugulashvili) ва Европарламент Ташқи ишлар комитетининг маслаҳатчиси Паоло Бергамаши (Paolo Bergamaschi) билан учрашди. Улар Марказий Осиё масалалари билан шуғулланувчи бир гуруҳ депутатлар номидан юбориладиган дупутатлик талабининг лойиҳасини (депутатский запрос) муҳокама қилдилар.
Бу лойиҳа охирига етказилгач, депутатлар номидан Европа Иттифоқи ташқи ишлар комиссари (вазири дейиш мумкин – Ҳаракат) Кэтрин Эштонга тақдим этилади.
Депутатлик талабида Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг қандай кетаётгани, инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда, сиёсий ҳуқуқлар қандай таъминланаётгани, энг муҳими, демократик мухолифатнинг асосий кучи бўлган “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш жараёни қандай бораётгани ҳақида Ўзбекистон расмийларидан маълумот олиш сўралади.
Маълумки, Пўлат Охун шу йил 11-13 сентябрь кунлари Васила Иноят ва Абдураҳмон Ташанов билан биргаликда бир қатор Европарламент депутатлари билан учрашган эди. У бугун ўша депутатлардан бири - Европарламентдаги “Либерал ва демократлар Европа учун” гуруҳининг раис ўринбосари Никола Ринальди билан телефон орқали гаплашди. Никола Риналди ўзбек мухолифатчилари кўтарган масалалар, хусусан, “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиши масаласи бўйича Ўзбекистоннинг бу ердаги элчихонасига мактуб йўллагани ва ҳозир жавоб кутаётганини айтди. Жавобга қараб, кейинги қадамлар белгиланади.
Ҳамма мулоқотларни инглиз тилида олиб бораётган Пўлат Охун партия раиси Абдураҳим Пўлат билан ҳам телефон орқали доимий алоқада бўлиб турибди, табиий, ўзбек тилида. У маҳаллий вақт билан кечқурун бўладиган “Фикрлаш эркинлиги бўйича Сахаров мукофоти” анжуманида ҳам қатнашади.
Мухолифатчиликка даъво қилаётган бир қатор ўзбеклар ўзларидан бошқа ҳеч ким ўқимайдиган сайтларда йиғи-сиғи билан умр ўтказишар экан, “Бирлик” Партияси лидерларининг юрт ташқарисидаги фаолияти, бирликчиларнинг Ўзбекистонда ўз фаолиятларини жонлантириш учун олиб боаётган ҳаракатлари олқишга сазовордир, дейди мухбиримиз. Умид қилиш керакки, “Бирлик” Партиясининг Тошкент шаҳар ҳамда Қашқадарё ва Наманган вилоят ташкилотларининг конференциялари билан бошланган жараёнлар давом этади ва “Бирлик” ўз қурултойини ҳам ўтказади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения