11 October 2012
02:29 - Ислом Карим 24 нафар судьяни лавозимидан четлатди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан, мамлакатнинг турли нуқталарида фаолият юртиаётган 24 нафар судья бир пайтнинг ўзида лавозимидан четлатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси томонидан сиздирилган бу ҳақдаги хабарда судьяларнинг исми-шарифлари келтирилмайди, судьяларнинг истеъфолари сабаби айтилмайди.

Бироқ маҳаллий адвокатларга кўра, бўшатилган судьяларнинг барчаси қонунбузарлиги ва адолатсизлиги эвазига рутбасидан ажралган. Уларнинг ўрни (ҳойнаҳой, ўзларига ўхшаган порахўр судьялар билан) тез орада тўлдирилади. Мухбирларимиз бўшатилган судьяларни аниқлашга уринмоқда: уларнинг бири фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси Ирматов, яна бири жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Алимовдир.

Судьяларни бу шаклда ўзгартириш билан адолат тарафга қадам қўйилди, дейиш мукин эмас. Ҳақиқий демократик ислоҳотларгина суд системасини замонавий талаларга жавоб берадиган даражага олиб чиқолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону