07 October 2012
12:38 -
Gazeta.uz сайтидаги масхарабозлик - аҳмоқликдир
Ўзбекча саҳифаси бир ойчадан бери янгиланмайдиган Gazeta.uz сайти бугун тарқатган русча хабарда айтилишича, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон иқтисодининг бу йилги ўсиши 8,2% бўлиши, Қозоғистоннинг иқтисоди ҳатто тушиши мумкинли ҳақида прогноз берган эмиш. Еврозонадаги қарз муаммоллари ҳал қилинмагани ва АҚШ иқтисодининг кескин тушиши мумкинлиги сабабли жаҳон бўйлаб катта силкиншлар бўлишини ҳам кутиш керак эмиш.
Ҳар қандай хабарни, у шубҳали кўринишига қарамасдан, анализ қилмасдан эълон қилаверишнинг ўзи аҳмоқликдир. Осмон узилиб ерга тушса, ерда ҳаёт ҳам битиши мумкин деган прогнозлар билан яшаймизми энди? Талвасага тушмасликнинг йўли - Осиё Тараққиёт Банкидагиларнинг аҳмоқлигини тан олишдир.
Энди Ўзбекистон иқтисодининг ўсиши ва Қозоғистонники ҳатто тушиши ҳақидаги пронозни анализ қилайлик. У ҳеч нарсага асосланмаган, асосланган бўлса эди, Gazeta.uz уни тилга оларди.
Аллақачон эълон қилиб бўлинган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) шу йилнинг биринчи ярмида 6% атрофида бўлган, йиллик ўсиш эса 7 % бўлиши кутилмоқда. Хўш, Осиё Тараққиёт Банкининг прогнози қаердан келди? Келинг фараз қилайлик, бу банкнинг прогнозлари тўғри, Ўзбекистонда иқтисод 8,2% ошади, Қозоғистонда тушади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган йили ЯИМ 180 милиарддан кўпроқ бўлган, Ўзбекистонда 43 миллард атрофида. Яъни, улар киши бошига ЯИМ бўйича, биздан 6-7 баравар олдинда. Демак, бу йил қандай якунланишидан қатъий назар қўшнилардан даҳшатли даражада орқада қолишимиз давом этаверади.
Фараз қилинг, 1 доллари бор одам яна 1 доллар ишласа, унинг бойлиги 100 фоизга ошган бўлади. 1 миллиарди бор одам 2 миллион ишласа, унинг бойлиги фақат 2 фоизга ортган бўлади.
Gazeta.uz сайтидаги аҳмоқларга кўра, 1 доллар топиб, бойлигини 2 баравар орттирганга қарсак чалишимиз, 2 миллион ишлаган устидан кулишимиз керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения