07 October 2012
01:30 -
Русларнинг тахти силкиниб қолган диктатори 60 ёшда, унинг кучи нимада?
Ҳа, эртага Владимир Путиннинг юбилейи, у 60 га киради. Аммо, у тузуккинa байрам ҳам қилолмайди, чунки тахти қимирлаб қолган. Унинг асосий гумашталаридан бири Ислом Карим ҳам шу аҳволда. Уларнинг бир-бирларига ёпишишдан бошқа йўллари йўқ. Ёпишганлар эса, биргаликда чўкадилар.
Путин бир отга миниб, бир қушлар билан учиб, бир сув остига шўнғиб ва шу каби масхарабозликларни мардлик сифатида кўрсатиб, русларнинг муҳаббатини қозонмоқдаман, деб ўйласа керак. Аммо, уни кучининг сири бошқа ерда. Ҳеч ким шубҳа қилмасин, вақти келиб бутун дунё ва русларнинг ўзи, “Ҳаракат”нинг бу иддаосини тан олади.
Тушунтиришни осонлаштириш учун баъзи мисоллар келтирамиз. Хронолигик тартибда.
Ислом Карим тарафидан Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин каби миллатчи ёзувчилар осонликча сотиб олинди, уларнинг таъсирида бўлган ибтидоий ўзбек жамияти осонликча қуллар тўдасига айлантирилди ва ҳали ҳам қулдорнинг ҳукмронлиги остида яшамоқда. Кишандаги халқни кишанга қарши курашга чорлаш қийин, аммо, “Бирлик” буни қилмоқда.
Озорбайжон халқ жабҳаси ичидан чиққан Суръат Ҳусайин каби сотқинлардан усталик билан фойдаланган Ҳайдар Алиев озори халқини кишанланган қуллар тўдасига айлантириб олди, унинг ўғли Илҳом Алиев кишанланган тўдани осонликча бошқаришни давом эттиромоқда. Кишандаги халқни кишанга қарши курашга чорлаш қийин, аммо бу ишни қилаётган Озорбайжон мухолифатининг асосий камчилиги – ўз мағлубиятининг сабабларини ўрганмаслигида ва шундан келиб чиқиб, тўғри йўл танлай олмаётганида.
Жасур чечен халқи Аҳмад Қодиров бошчилигидаги сотқинларнинг қурбони бўлди, кишанга солинди. Путин тарафидан қонга ботирилган халқ энди сал кам 100 фоиз Путинга овоз бермоқда. Кишанларнинг калити иккинчи бош хоин Рамазоннинг қўлида. Энди кишандан чиқиш осон бўлмайди.
Зарғалдоқ инқилобида ғалаба қозонган украин халқи ичида катта обрўга эга бўлган Юлия Тимошенко жузъий масалаларда рақибига айланган Виктор Юшченкони ағдариш ниятида Путиннинг тагига ётишга ҳам тайёр бўлиб, Украинани Москвага сотди, украинларнинг қўлига кишан солиб берди. Қутилиш осон бўлмайди.
Михаил Саакашвили раҳбарлигида катта ютуқларга эришаётган гуржи халқининг катта қисми сўнги сайловларда Путининг малаги бўлган бир миллиардер тарафидан осонликча сотиб олинди. Бу халқ ҳам янгидан кишан кийиш йўлида биринчи қадамини қилди.
Ана энди руслар ва Путинга ўтайлик.
Ҳали ҳам империя руҳи ва ғояси билан яшайдиган рус халқи Кавказни қонга ботириб бўлса ҳам, империяни ҳозирги босқичда сақлаб қолишга эришган Владимир Путинга нисбатан сотқинлик қилмаяпти. Чунки, Путин русларнинг ғояси учун курашмоқда. Ғоя хато, аммо унга ёпишиб олган рус ҳалқи ўз ғоясига сотқинлик қилмаётгани муҳимдир. Иван Грознийлар тарафидан яратилиб Улуғ Петрлар тарафидан мустаҳкамланган Россия Империясининг асосий кучи – русларда оммавий сотқинлик йўқлигида бўлса керак. Бизга ёқадими, ёқмайдими, олқишланадиган хислат. Путиннинг 13 йилдан бери феълан тахтда ўтиришининг сири шу ерда. Аммо, унинг йиқилиши сотқинлик туфайли эмас, империя руҳи ва ғоясининг чўкиши билан бўлади. Ўрта асрларнинг мероси бўлмиш руҳ ва ғоя ҳозир чўкмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения