04 October 2012
12:07 - Туркия Сурияга жавоб берди, натижа маълум эмас
Tуриядан отилган артилерия снаряди Туркияда 5 кишининг ўлимига, 14 кишининг ярадор бўлишига сабаб бўлганидан кейин, Туркия ҳукумати бунга қарши нимадир қилиш мажбурияти остида қолди. Сурия Туркияда ўлганлар муносабати билан таъзия билдириши ва ҳатто ўлганларни “шаҳидлар” деб айтиб, бу хусусда текширишлар бошланганини айтишига қарамасдан, Туркия қарши ҳаракатга кечди.

Сўнги соатларда тарқатилган хабарларга кўра, Туркия артилерияси чегарадан 30 км ичкаридаги Суриянинг ҳарбий объектларни ракеталар билан урди. Нафақат Туркиянинг, балки Ғарбнинг ахборот агентликлари ҳам хужум натижалари тўғрисида тафсилотли маълумот йўқлигини айтмоқдалар.

Бироқ, ҳужум остида қолган ҳудудларда бир неча ойдан бери Сурия ҳукумтининг қўшинлари билан мухолифат кучлари ўртасида ростакам уруш кетаётгани, вайроналар кўплиги ва қурбонлар борлигини урғуламоқдалар. Вайроналардан бири Reuters агантлигининг сайтидан олинган расмда кўрсатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону