04 October 2012
03:26 -
Россияда яна бир юртдошимиз фожиали ўлим топди
Россиянинг Владимир вилояти прокуратураси қошидаги Тергов қўмитаси ва маҳаллий полиция 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ҳикматулло Масҳадовнинг ўлдирилиши юзасидан гувоҳ излаяпти, деб ёзмоқда ўрис матбуоти. Маълум бўлишича, юртдошимизнинг жасади шу йилнинг 29 сентябрь куни Клязьма дарёсидаги кўприк остидан топилган.
Тергов материалига кўра, фожиали ўлим топган ҳамюртимиз Талабалар кўчасидаги қурилиши тугалланмаган объектлардан бирида яшаб келган.У Россия ҳудудида бўлиш ва ишлаш ҳуқуқига ҳам эга бўлган.
25 сентябрь куни уйидан чиқиб кетган Ҳикматуллонинг танасида 81 та пичоқ изи топилибди. Ушбу ҳолат юзасидан Владимир области Октябрь районлараро Тергов қўмитаси томонидан Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилди, дейилади хабарларда.