01 October 2012
05:42 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” лидерларидан Холиқназар Ғаниев Жомбой тумани раҳабрларига норозилик хати юборди
Самарқанд вилоят Жомбой туман ҳокими О.ОЧИЛОВга
Жомбой туман прокурори Б.ЮСУПОВга
Жомбой тумани 46 мактаб директори М.ШАТАНОВАга
Шу мактаб 4 нафар ўқувчисининг катта отаси, инсон ҳуқуқлари фаоли, Жомбой ш., Ҳашдала кўча, 55 уйда яшовчи фуқаро Холиқназар Ғаниевнинг
(тел.: +998945840613)
Менинг 4 нафар неварам Сизнинг мактабингизда таълим олади: Ғаниева Раъно 7«В» синф ўқувчиси, Холиқназарова Дилшода 5«В» синф ўқувчиси, Холиқназарова Зулайхо 2«В» синф ўқувчиси ва Холиқназаров Расул 1«А» синф ўқувчиси. Уларнинг мактабдаги ўқишларини, уйдаги дарсга тайёргарликларини шахсан ўзим ҳар куни назорат қилиб бораман.
Шундай текширувларимдан маълум бўлдики, пахта йиғим теримига қонунга хилоф равишда (ЎР Конституцияси - 37 модда, ЎР Меҳнат кодекси - 7 модда) ўқитувчиларнинг мажбуран жалб қилиниши натижасида кўп дарслар ўтилмай қолмоқда ёки ўтилса ҳам алмаштирилган ўқитувчи томонидан қониқарсиз савияда ўтилмоқда. Масалан, 25.09.2012 куни 2«В» синф 3-4 соат дарс давомида ўқитувчисиз ўтиришган, 17.09.2012 дан бери «ТАЙКВАНДО» спорт тўгарагида машғулотлар буткуллай тўхтаган.
Ота-оналарнинг ЎР Таълим тўғрисидаги қонунида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларидан (30 модда), «Таълим муссасаси ва ота она ўртасидаги шартнома» мазмун моҳиятидан ва оддий фуқаролик бурчим тақозасидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатга нисбатан ўзимнинг қатъий норозилигимни билдираман ва пахта йиғим теримига қонунга хилоф равишда мажбуран жалб қилинган ўқитувчиларнинг дарҳол мактабга ўз ишларига қайтарилишларини талаб қиламан.
Х.Ғаниев
27.09.2012
* * *
Ушбу норозилик хати 28.09.2012 Жомбой туман ҳокими О.Очиловга ва Жомбой туман прокурори З.Юсуповга шахсан топширилди. дейди Холиқназар ака. Улар уни диққат билан ўқиб чиқишди ва очиқчасига маъқуллашган бўлмасада, бирор бир эътироз ҳам билдириша олмадилар.

НОРОЗИЛИК ХАТИ

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения