01 October 2012
01:13 - Боёвутда икки милиция зобити порахўрликда айбланяпти
Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан айбланган Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари (айни пайтда тергов бўлими бошлиғи – Ҳаракат) майор Ғ. Ғозибеков ҳамда ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи, майор Р. Салиховга оид жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, икки милиция зобити шу йилнинг 27 июлида МХХ органи ва прокуратура қошидаги Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти вакиллари томонидан ҳибсга олинган.

Сирдарё вилояти прокуратурасининг ички ишлар органларида қонунга риоя этилишини назорат қилиш бўлими томонидан олиб борилган жиноят иши материалларига кўра, икки милиция зобити муаяйн шахсни жавобгарликдан озод қилиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётгани пайтда махсус кукунланган пуллар билан ушланган. Ўтказилган тезкор операция даврида милиция зобитларининг қўл, бош ва юз қисмларидан валютага ишлов берилган махсус кукун излари топилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону