USAID инглизча “U.S. Agency for International Development” (АҚШнинг Халқаро Ривожланиш Агентлиги) сўзларнинг қисқартмасидир. Аммо бу қисқартмадаги AID инглизча “ёрдам” сўзи бўлгани учун, кўпинча USAIDни АҚШнинг ёрдами деб реклама қилишади.
1992 йилда АҚШнинг афсонавий Президенти Жон Кеннеди даврида яратилган бу агентлик ривожланаётган мамлакатларнинг оёққа туришида, уларда демократик жараёнларнинг ва ноҳукумат ташкилотларнинг ривожланишида катта роль ўйнаган. USAID диктаторликлар билан ишлаган пайтда тўғридан-тўғри сиёсий жараёнларга арлашолмаган бўлса ҳам, энг камида, демократия шамолларини тарқатиш вазифасини ҳеч қачон унутмаган.
Янгидан тахтга ўтирган Россия Президенти Владимир Путин 18 сентябрда Давлат Думасининг қўли билан USAIDнинг фаолиятини Россияда 1 октябрдан тўхтатадиган қарор чиқартиргани энди катта аҳамиятга эга эмас. Россияда фуқаролар жамияти етралича ривожланиб бўлди. Энди Рооссиядаги демократик жараёнларни 10 та Путин ҳам тўхтатолмайди. Қолаверса, АҚШнинг Россия демократларига ёрдам бериш йўли фақат USAID эмасди, ҳуқуқий йўллар жуда кўп, уларнинг иши давом этаверади.
“Свобода” радиосининг эфирда ишлаши 10 ноябрдан тўхтатилиши ҳақида ҳам айнан юқоридаги фикрларни айтиш мумкин. Россияда Интернет шу қадар кенг ёйилиб бўлдики, энди уни ҳеч ким на тўхтатолади, на блок қилолади. “Свобода” радиоси эса фаолиятини айнан Интернетда давом эттирмоқчи.
Балки, бу воқеалар америкаликларнинг ҳам истаган нарсаси бўлиши мумкин. Энди USAID бошқа ривожланаётган мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистонга эътиборини ва ёрдам даражасини орттиради. Жуда яхши, шундай бўлсин.
USAID Ўзбекистонда фақат ҳукуматнинг расмий идоралари ва унинг қўғрчоқлари билан ишлашни давом эттирса ҳам, Ўзбекистонга демократия шамолларини олиб кириш вазифасидан ҳеч қачон воз кечмайди.
Бундай шамолдан фойдалана билиш эса, кўп марта такрорлаётганимиз каби, ўзбек демократларининг вазифасидир.
Расмда – Президент Жон Кеннеди 1962 йил 8 июнь куни Оқ Уй ҳовлисида USAID раҳбарларига мурожаат қилмоқда.