30 December 2007
04:00 -
16:00 - Президентлик сайлови демократик принципга асосланмади (“Эзгулик” жамиятининг Баёноти, 30 декабрь 2007 йил)

Бу йил мамлакатимизда ўтган муҳим сиёсий кампания — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳукумат расмийларининг эътирофича, гўё ошкоралик, очиқлик ва адолатлилик принципларига асосланган ҳолда ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловларда умумий сайловчиларнинг 90,6 фоизи иштирок этди. Номзодлар Ислом Каримов - 13 миллион 8 минг 357 (88,1 фоиз), Аслиддин Рустамов - 468 минг 64 (3,17 фоиз), Акмал Саидов - 420 минг 815 (2,85 фоиз), Дилором Тошмуҳаммедова - 434 минг 111 (2,94 фоиз) кишининг овозини тўпладилар. Мамлакатнинг амалдаги Президентига муқобил экани айтилган номзодлар кампанияда унинг нафақат шахсини улуғладилар, балки мамлакатда юзага келган оғир сиёсий кризис, коррупциядан кўз юмиб, жамоатчиликда қўғирчоқ номзодлар сифатида таассурот уйғотди. Бу жараёнда жамоатчилик фикрини ўрганган, турли тоифадаги кишилар ўртасида сўров олиб борган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари ҳукуматнинг демократик сайлов ҳақидаги иддаоси объектив эмаслигига амин бўлди.
Бинобарин, оддий мантиққа кўра, мамлакат Президенти Ислом Каримовга муқобил бўлган номзодларнинг ўзлари камида 2,5 миллионга (камида 15 фоиз) яқин сайловчининг овозини йиғиши (ахир, уларни ҳар бирининг номзод бўлишини 814 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлаганди — Эзгулик) лозим эди. Сайловчиларимиз муҳим сиёсий кампанияни суъний равишда майнавозчиликка айлантирган, деб ҳисоблаганимизда ҳам сайловчиларнинг умумий миқдори масаласи кишида шубҳа уйғотади. Мамлакатимиздаги оғир иқтисодий кризис, турмуш шароитларининг пастлиги туфайли қарийб 2,5-3 миллионга яқин юртдошларимизнинг ўзга юртларга мардикорликка кетгани реал ҳақиқат экани Марказий сайлов комиссияси маълумотларининг тўғри эмасигини исботлаб турибди. Бу ўринда сайлов жараёнида Ислом Каримов номзоди учун ташкил этилган оммавий тарғибот ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайловлар жараёнида бир қанча оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, хусусан, “Эзгулик” жамияти фаолларига кузатувчилик мандатлари беришни асоссиз равишда рад этиши ҳам принципиал жиҳатдан сайловларнинг демократик эмаслигини кўрсатиб турибди. Сиёсий мухолифатдаги партияларнинг рўйхатга олинмаслиги, сайловчиларнинг Ташаббускор Гуруҳларидан кўрсатилган номзодларга имконият берилмаслиги, уларнинг турли йўллар билан таъқиб қилиниши ҳам ана шу иддаонинг яққол исботидир. Хусусан, сайловчилар ташаббускор гуруҳи томонидан илгари сурилган Абдураҳим Пўлатов номзоди ҳам фикримизни тасдиқлайди. Сайлов жараёнида кузатувчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат ҳокимияти идоралари томонидан мунтазам назорат остига олинишидан эса кўз юмиб бўлмайди.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнлари ҳақида аксарият экспертлар, кузатувчиларнинг фақатгина позитив фикрларини намойиш қилмоқда. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Ҳьюман Райтс Вотч сингари нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари илгари сураётган танқидий мулоҳазаларга цензура қўйилган. Сайловда мағлуб бўлган сиёсий қўғирчоқларнинг лом-мим демаслиги, сайловга нисбатан сиёсий баҳо бермаслиги кишида таажжуб уйғотади. Бинобарин, сайловлар ҳукумат таъкидлаётганидек, объектив, демократик ўтган экан, мустақил кузатувчилар, ноҳукумат, халқаро ташкилотлар вакилларига ҳам минбар берилиши лозим.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сиёсий партиялар манфаатларини қонуний нуқтаи назардан ифода этишга қаратилган изланишлар, фаолиятни кенгайтиришга доир ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштирган. Шунингдек, сайловчилар ҳуқуқларини топтаган, жамоатчилик манфаатларига зид фаолият юритган Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шахсий таркиби билан ҳуқуқий майдонда кураш олиб боришни кўзда тутган. Жамоатчилик, халқаро ташкилотларни “Эзгулик”нинг ана шу эзгу фаолиятини қўллаб-қувватлашга, бу жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз.