28 December 2007
04:00 -
23:00 - Беназир Бхуттони ким ўлдирди? 22:30 - МСК Ислом Каримни яна президент қилди 21:30 - Ислом Каримни ўзи каби режимбошилар қутлашмоқда - Қирғизистон учун газ нархи оширилди, Россия учунчи?
23:00 - Беназир Бхуттони ким ўлдирди?

Рейтер агентлигининг хабар беришича, Покистон Ички ишлар вазирлиги кеча ўлдирлиб, бугун тупроққа берилган мухолифат лидери, собиқ Бош вазир Беназир Бхуттони йўқ қилишни “Ал-Қоида”нинг етакчиларидан Байтулла Мақсуд режалашттирган. Вазирликнинг расмийлари бу ҳақдаги маълумот разведка йўли билан олинганини билдиришган.

22:30 - МСК Ислом Каримни яна президент қилди

Бугун Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси 23 декабрда ўтказилган президент сайловининг сўнг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, номзодларга берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича бўлибди:

Ислом Карим - 13 миллионов 8 минг 357 (88,1 фоиз)
Аслиддин Рустам - 468 минг 64 (3,17 фоиз)
Акмал Саид - 420 минг 815 (2,85)
Дилором Ташмуҳаммад - 434 минг 111 (2,94 фоиз)

Сайловда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон фуқароларининг 90,6 фоизи қатнашган эмиш.

Шундай қилиб, МСК мамлакат Конституцияси ва бир қатор қонунлар бузилиб ўтказилган сайловда Ислом Карим ғалаба қозонганини расмийлаштирди. Демак, у тўртинчи муддатга президент бўлади.

Ислом Карим янги йилгача қасамёд қилиб, яна етти йилга президентлик ваколатларини олса керак. Шунда, кейинги сайлов 2014 йил 21 декабрда ўтказилади.

Агар қасамёд қилиш янги йилга қолса, у ҳолда Ислом Карим 2015 йил 27 декабргача, яъни яна 8 йил президент курсисида ўтиради.

21:30 - Ислом Каримни ўзи каби режимбошилар қутлашмоқда

Марказий Сайлов Комиссияси Ислом Каримнинг президентлик рутбасига қайта сайлангани ҳақидаги дастлабки маълумотни эълон қилгач, асосан, Марказий Осиё режимлари раҳбарлари, Эрон, Белорусь, Веътнам сингари мамлакатлар диктаторлари унга қутлов телеграммаларини йўллашмоқда. МСК маълумоти эълон қилинган куннинг ўзидаёқ Ислом Каримга сим қоқишга улгурган Россия диктатори Владимир Путин ўз ҳукумати бундан кейин ҳам Ўзбекистон ҳукуматини ҳар бир соҳада қўллашини айтганди. Бироқ Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари ЕХҲТ хулосалари, жамоатчилик фикри таъсирида бундай дипломатик лутфбозликдан тийилиб туришибди. Эҳтимол, Марказий Сайлов Комиссияси сайловнинг сўнг натижаларини эълон қилгач, улар ҳам мамлакатимизнинг ноқонуний йўллар билан сайланган раҳбарини муборакбод этишар, дейди мухбиримиз.

Қирғизистон учун газ нархи оширилди, Россия учунчи?

Бугун, 28 декабрда Ўзбекистонга “Қирғизгаз” акциядорлик жамияти раҳбари Саламат Айтикев етиб келди. У ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўз мамлакатига етказиб берилажак газ нархларини муҳокама қилади. 25 декабрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” мутасаддилари билан музокаралар олиб борган Айтиковнинг бугунги ташрифи шунчаки расмиятчилик характерига эга. Боиси Қирғиз ҳукумати раҳбари Игор Чудинов Ўзбекистондан олинаётган газ нархи янги йилдан 140-145 АҚШ доллари қилиб белгаланганини таъкидлади. Бу Ўзбекистон тарафининг газ нархини 20 фоизга оширганини билдиради.

Аввалги хабарларимиздан бирида айтилганидек, Россияга етказиб берилаётган газ нархининг оширилиб-оширилмаганини билдирадиган рақамлар “тижорий сир” деб очиқланмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону