30 August 2012
03:40 - Самарқанддa дapд ycтига чипқoн
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманларида килоси 13-14 минг сўм атрофида сотилиб, шундай ҳам аҳоли учун қиммат ҳисобланган мол гўшти, май ойига келиб бирданига 18 минг сўмга кўтарилиб кетди.

Мол гўштига параллел равишда қўй ва парранда (товуқ) гўшти ҳам 3-4 минг сўм атрофида, ўзимизда ишлаб чиқариладиган ўсимлик (пахта) ёғи 1000-1200 сўм атрофида, хўжалик совуни эса 800 сўмга қимматлади.

Мамлакатда ғалла ўрим-йиғими мавсуми тугаб бораётган, ҳукумат радио, телевидение, ёзма матбуот орқали республикада етти миллион тонна ғалла етиштирилгани тўғрисида жар солаётган кунларда (июл ойи) Қозоғистон тамғаси босилган аммо ўзимизда – Тошкент, Сирдарё вилоятларида - ишлаб чиқарилган уннинг бир халтаси Самарқанд шаҳри дўконларида, навига қараб, 20-30 минг сўм атрофида қимматлади.

Айтиш жоизки, ун нархининг бундай кескин кўтарилиб кетиши иқтисодий ночор аҳволда – фақат нон билан кун кўраётган халқимиз учун дард устига чипқон бўлди.

Эгамқул Худойберди,
Самарқанд,
2012 йил 28-август

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону