30 August 2012
03:33 - Ўзбекистонда 6 та фотоэлектр станцияси қурилади
Қуввати 6000 МегаВатт бўлган бу иншоотларнинг қурилиши масаласида Осиё Тараққиёт Банкининг ахборот тизими ва технологиялари департаменти директори Ситапати Чандер маълум қилди. Банкирнинг Pv Magazine нашрига берган интервьюсига кўра, яқин орада фотоэлектр энергетикаси олинадиган станциясини қуриш бошланади. “2012 йилнинг февралида Тошкентда халқаро қуёш энергияси институти очилганди. Бу лойиҳани ҳам Осиё Тараққиёт Банки молиялаштирган. Энди эса ҳар бири 1000 МВт энергия бера оладиган 6 та фотоэлектр станцияси учун маблағ ётқизмоқчимиз” деди Чандер.

Эcлатиш кepaк, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб берадиган қурилма фотоэлектр қурилма дeб aтaлади. Тошкентдаги ’Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси олимлари қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб берадиган 1000 Вт қувватга эга фотоэлектр қурилмани aнчa aввaл яратишгaн.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону