28 August 2012
22:07 - Ўзбекистон тожик маҳкумларига йўл бермаяпти
Бу борада ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати маълум қилган. Яъни, Ўзбекистон маҳкумлар билан тўла машиналар карвонининг Тожикистон шимолидан мамлакатнинг марказий ҳудудига ўтиб кетишига розилик бермай турибди. Сўғд вилоятидан мамлакат жанубидаги колонияларга этап қилинган 117 нафар маҳкум Ўзбекистоннинг инжиқлиги баҳонасида жазо муддатларини йўлда ўтамоқда.

Муқаддам судланган тожикистонликлар темир йўл орқали махсус вагонларда ташиларди, бироқ Душанбе-Хўжанд йўналиши бўйича поезд қатнови тўхтагани сабабли машинада ташишга тўғри келмоқда. Айни пайтда Хўжанддан Душанбега юборилаётган маҳкумларни тоғ довони орқали олиб ўтиш ҳам хавфлидир. Самолётда этап қилишни эса Душанбенинг чўнтаги кўтармайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону