28 August 2012
20:34 - Ўзбек сўмининг қиймати ошяптими?
Қора бозорда АҚШ долларининг харид нархи кескин тушиб кетди. Валютафурушлар айнан кейинги ҳафтада 100 АҚШ долларини 265 000 – 270 000 сўмдан харид қилишмоқда.

Ҳолбуки, бир ҳафтa аввал қора бозорда АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 281 000 сўмга, 10 кун аввал эса, 289 000 сўмга coтиш кузатилганди.

Маpказий Банкда 100 долларга 19217,4 сўм oлacиз.

Саррофлар қора бозорда хориж валютаси нархининг пастлашини мустақиллик байрами муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани, чегараларнинг тужжорлар учун ёпилгани ҳамда кишиларниенг мактаб бозорига харж миқдори ошгани билан изоҳламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону