23 December 2007
04:00 -
23:30 - Спектакль каби ўтказилган президент сайлови тугади

Бир соатча аввал Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзаулуғбек Абдусаломов маҳаллий ва халқаро журналистлар учун матбуот конференцияси ўтказди ва бугунги президент сайловида 14 миллион 765 минг 444 киши қатнашганини эълон қилди. Унга кўра, сайловда сайловчиларнинг 90,6 фоизи қатнашган.
Журналистлар бу матбуот конференциясидаёқ сайловга қатнгашганларнинг 90 фоиздан кўпроғи Ислом Каримга овоз бергани ҳақида маълумот берилишини кутишган, аммо МСК бундай шошма-шошарликдан ўзини тийган. Яқин соатлар ичида шундай хабар тарқатилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари турли халқаро кузатувчиларнинг сайловлар юксак даражада, халқаро стандартларга мос равишда ўтгани ҳақидаги фикрларини бериш билан машғул.
Хуллас, катта бир театр ўйини охирига келмоқда. Лекин, бу спектаклдан кейин Ўзбекистонда бирон нарсанинг ўзгаришини кутиш керак эмас. Одамлар ичида ҳам бундай кайфият йўқ. Сайловлардан кейин мамлакатдаги биронта муаммо ечилмайди, ҳукумат-мухолифат кураши аввалгиси каби давом этаверади.
Бу сайлов на ҳукуматнинг мавқесини мустаҳкамлаб, унинг легитимлигини таъминлайди на мухолифатни умидсизликка туширади. Аксинча, Ислом Каримнинг Конституцияга хилоф равишда тўртинчи муддатга президентлик курсисида қолиши мухолифатнинг курашига ҳуқуқий ва маънавий куч беради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения