21 December 2007
04:00 -
18:30 - Times: режим Каримова связан с «рутинным использованием пыток» 18:00 - Юсуф ва Бобир Жумаевлар МХХ ертўласида (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 78, 21.12.07) 6:00 - Ғарб тугул, ўрисларга ҳам ишонч йўқ - Юсуф Жума ва у
18:30 - Times: режим Каримова связан с «рутинным использованием пыток»

Бывший президент Узбекистана Ислам Каримов выиграет предстоящие в воскресенье президентские выборы и в третий раз займет пост главы государства. Как пишет газета The Times, по мнению западных политологов, Каримов не имеет право претендовать на роль лидера страны, так как, согласно конституции, он не может становиться президентом в третий раз. Однако, как пишет газета, никто не сможет помешать ему сделать это, учитывая жесткий режим в стране, который наблюдатели характеризуют как «рутинное использование пыток». // «Газета.Ru»

18:00 - Юсуф ва Бобир Жумаевлар МХХ ертўласида (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 78, 21.12.07)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тинчлик жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Муҳиддинхўжа Акромхўжаевдан маълум бўлишича, Бухоро вилояти Қоракўл тумани Човли қишлоғида яшовчи фуқаролар Жумаев Юсуф ҳамда Жумаев Бобирлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тезкор операцияси пайтида ҳибсга олинган. Акромхўжаевнинг хонадонидан Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси вакиллари томонидан ҳибсга олинган бу шахслар Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбланмоқда ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро телерадиокомпанияси эса жамоатчиликка хонадон шаънини топтовчи лавҳалар намойиш этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни талабига кўра, шахснинг айбдорлик масаласи ҳал этилмай ёки суднинг дастлабки ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, матбуотда унинг жиноий қилмиши ҳақида маълумот берилиши таъқиқланган. Шунга қарамай Бухоро телевидениеси Жумаев Юсуф ва унинг оиласининг ҳали исботланмаган жиноятлари хусусида хабарлар тарқатмоқда.

Юсуф Жумаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шеърларини халқ севиб ўқийдиган хассос шоир эканлигини айтиб ўтириш шарт эмас. Унинг хақиқатни мадх этувчи, адолатни улугловчи аччиқ калами ва бугунги сиёсатга танкидий муносабатда бўлиши айниқса сайлов арафасида давлат органларининг газабини келтирган бўлиши табиий. Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигида хар бир фуқаро ўз мустақил фикрига ва дунёқарашига эга бўлиши кафолатланган. Шунга қарамай, мана бир неча йилдирки, айнан давлат органлари томонидан ушбу хонадонга нисбатан адолатсизлик, бир сўз билан айтганда душманлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлингани, шоирнинг фарзандларини нохақ айблаб хибсга олинишлари кенг жамоатчилик томонидан кескин қораланди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ота-бола Жумаевларга нисбатан олиб борилаётган дастлабки тергов ва суриштирув ишларида бу ишга жамоатчиликнинг эътиборини ҳисобга олиб, ҳимоячи тайинлашни режалаштирган. Жамият Марказий бошқаруви қарори ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 43-, 44-моддаларига кўра, Жумаев Юсуф ҳамда Жумаев Бобирларга жамият раиси Иноятова Васила жамоатчи ҳимоячи этиб тайинлангани хакида Республика Бош прокурорига ва Тошкент вилоят прокурорига расмий хат берилди.

6:00 - Ғарб тугул, ўрисларга ҳам ишонч йўқ

Сўнгги пайтларда Путин режимининг тарғиботи билан машғул бўлиб келаётган Россия телеканаллари Ўзбекистондаги вазиятни ҳам ҳукумат позициясидан ёритаётганди. Шундай бўлса ҳам, феълан Каримов режими идеологиясини мустаҳкамлаш билан шуғулланиб келаётган ўрис журналистлари Марказий Cайлов Комиссиясининг ишончига кира олмаганга ўхшайдилар.

Ҳозир маълум бўлишича, МСК Ўзбекистондаги сиёсий кампанияни ёритиш учун келган Россия, НТВ телеканаллари мухбирларига ҳеч бир изоҳсиз аккередетация беришни рад қилган. Гарчанд, Ўзбекистон ҳукумати ахборот алмашиш, ўзаро матбуот алоқаларини йўлга қўйиш бўйича МДҲ доирасида саноқсиз келишувларни имзолаган бўлса-да, эҳтиёт чораси сифатида ўрис журналистлари сайловдан ташқарида қолдирилди.

Аслида, ўзбек расмийларининг позициясини тушуниш мумкин. Россия телеканаллари Ғарб стандартларига кўра мустақил эмас деб ҳисобланса ҳам, у ерда Ўзбекистонга нисбатан анча юқори даражали ошкоралик бор. Шу сабабли, улар Ўзбекистондаги сайловолди ва сайлов куни воқеаларинини Ўзбекистон оммовий ахборат воситаларидан бошқачароқ ёритишлари муқаррар. Ўзбекистон режими буни истамайди.

Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобир “Бирдамлик”чининг уйида ҳибсга олинди

Куни кеча бухоролик таниқли мухолифатчи шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобир Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тинчлик жамоа хўжалигида яшовчи, “Бирдамлик” ҳаракати фаоли Акромхўжа Муҳиддиновнинг уйида ҳибсга олинди.

Акромхўжанинг таъкидлашича, Юсуф Жума ва ўғли Бобир Бухородаги саргузаштлардан сўнг АҚШ ва Германия элчихоналарига сиёсий бошпана сўраш учун Тошкентга келишаётган экан. Улар неча кундан бери Муҳиддиновнинг уйида яшириниб юрган Алишер (Юсуф Жуманинг катта ўғли) билан гаплашиб, Тинчлик жамоа хўжалигига келишган ва шу ерда тўсатдан ҳибсга олинишган. Алишернинг тақдири ҳақида бирон маълумот йўқ.

Бухоро вилояти телерадиокомпанияси хабарларига кўра, ота-бола Жумаевлар Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбланмоқда ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мухолифатчи ва ўғли Тошкентдаги тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь - Конституция байрами куни Президент Ислом Каримнинг истеъфосини талаб қилиб, намойишга чиққан. Ўз шахсий автомабилида вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг гавжум жойларида Ислом Каримнинг ноқонуний президент эканини тарғиб этган. Миршаблар таъқибидан қочаётиб, бир миршаб болани туртиб кетган.

Акромхўжанинг айтишича, Юсуф Жуманинг ҳибсга олинишида унинг укаси Байрамнинг МХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходими бўлган куёвининг каттагина ҳиссаси бор.

5:30 - “Катта оға”лар Ўзбекистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилиш режасини тасдиқлади

Россия ҳукумати, дейди мухбиримиз, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида Божхона Иттифоқига қўшилиш ҳақидаги протоколини маъқуллади. Бу ҳақдаги Фармойишни имзолаган Россия ҳукумати раҳбари Виктор Зубков принципиал бўлмаган ўзгаришлар билан Ўзбекистон иттифоққа аъзо бўлишини таъкидлади. Энг қизиғи, мазкур баённома нимадан иборат, унинг ўзбек халқи ва режимига қандай фойдаси бор, бу ҳақда матбуотда бир оғиз ҳам гап йўқ.

АҚШ элчиси ўзбек халқини ҳайит муносабати билан табриклади

Қурбон ҳайити муносабати билан АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор миссияси раҳбари Ричард Норланд кеча ўзбек халқига самимий қутлов йўллади. “Ушбу қутлуғ онда нишонланаётган қадриятлар бағрикенгликни сингдиришда ва барча халқлар учун тинчлик ва эркинликни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар томон етаклашини тилаб қоламан” дейилади қутлов матнида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону