21 August 2012
21:47 -
Бухорода енгил олефинлар ишлаб чиқарилади
Ўрисларнинг РИА-Новости агентлиги бу ҳақда хабар тарқатган. АҚШнинг Honeywell ширкати томонидан қурилиши кутилаётган комплекснинг қиймати 1,27 миллиард АҚШ долларига тенг. Комплекс битса, йилига 500 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади ва ундан 190 минг тоннагача этилен ва пропилен ажратиб олинади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари кейинги йил охиригача битиши кўзда тутилган.