21 August 2012
20:24 -
Ўзбекистонни жазирама забтига олди
Саратоннинг катта чилласига чиққанига қарамай Ўзбекистонда ниҳоятда юқори об-ҳаво ҳароратлари сақланиб қолмоқда. Масалан, ўтган куни ҳаваскорлар томонидан Тошкентдаги Олой бозори ҳамда Демир савдо мажмуаси олдига қўйилган термометрлар Цельсий шкаласи бўйича 48 даража иссиқни қайд қилди. Гидрометерология маркази эса ҳароратнинг 41 даражадан ошмаганини иддао қилмоқда. Аммо расмийларнинг бу гапига деярли ҳеч ким ишонаётгани йўқ, чунки уларнинг гапи ёлғонлигини ҳароратнинг ўзи кўрсатиб тутибди.
“Тошшаҳарэлектртаъминот”, “Тошсувоқова” ширкатлари электр энегрияси ва совуқ сувдан фойдаланиш даражаси ошганини яширмаяпти. Савдо масканларида эса энг харидоргир маҳсулот ичимлик сувига айланган.
“Тошшаҳарэлектртаъминот”, “Тошсувоқова” ширкатлари электр энегрияси ва совуқ сувдан фойдаланиш даражаси ошганини яширмаяпти. Савдо масканларида эса энг харидоргир маҳсулот ичимлик сувига айланган.