18 August 2012
01:14 - Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг учинчи раунди ўтказилди
2012 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Америка сиёсий маслаҳатлашувларининг учинчи раунди бўлиб ўтди.

Америка Қўшма Штатлари делегациясига Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувларнинг аввалги раунди давомида эришилган келишувларнинг бажарилиш суръати, икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, гуманитар, хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик бўйича қўшма қуйи гуруҳлар йиғилишлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда АҚШ Элчси Жорж Крол иштирок этди. // olam.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону