18 August 2012
00:22 -
Ўзбекистонда 20 август дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 19 август, якшанба кунига тўғри келаётгани сабаб 20 август, душанба куни ҳам дам олиш куни деб белгиланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг пайшанба куни элон қилинган “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” қарорида айтилади.
Қарорда “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотларга Рамазон ҳайити муносабати билан жойларда тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Оммавий ахборот воситаларига эса ҳайит байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди. // 12.uz